Бугун Хоразм вилояти Адлия бошқармасида “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва 2024 йилга мўлжалланган Давлат дастури ижроси устидан мониторинг ва жамоатчилик назоратини ташкил этиш ҳамда уларнинг мақсад ва вазифаларини кенг жамоатчиликка етказишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Олий Мажлис Сенати аъзолари, депутатлар, “Тараққиёт стратегияси” маркази экспертлари, “Юксалиш” ҳаракати Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси масъуллари, шунингдек, онлайн ва офлайн тарзда вилоятдаги давлат ва нодавлат ташкилотлар, ОАВ ҳамда кенг жамоатчилик вакилларидан иборат жами 300 нафарга яқин иштирокчилар қатнашди.
Тадбирда “Тараққиёт стратегияси” маркази экспертлари томонидан “Ўзбекистон – 2030” стратегияси – халқ стратегияси” онлайн порталининг тақдимоти ўтказилиб, йиғилганларга “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ҳамда 2024 йил Давлат дастурининг мақсадлари, устувор йўналишлари ва вазифаларнинг мазмун-моҳияти етказилди. Шундан сўнг, Ҳудудий дастурларда белгиланган вазифалар ва уларнинг бажарилиши ҳолати ҳамда “Ўзбекистон — 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг ижроси юзасидан муҳокамалар очиқ савол-жавоб шаклида бўлиб ўтди.
Тадбир сўнгида 2024 йилги Давлат дастури лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамаларида ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол иштирок этган юртдошларимизга “Тараққиёт стратегияси” марказининг ташаккурномалари топширилди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати