Тошкент давлат аграр университетида “Жамоатчилик ва экологик назоратини амалга оширишда маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг роли ва вазифалари” мавзусида семинар ўтказилди. Унда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимлари, маҳалла раислари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Семинар иштирокчиларнинг жамоатчилик экологик назорати бўйича билим ва кўникмаларини оширишга қаратилди. Унда “Тараққиёт стратегияси” маркази бўлим бошлиқлари Авазбек Халбеков ва Анваржон Миркамилов “Маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан экологик назоратни амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни ўрганиш ва таҳлил қилиш натижалари” мавзусида маъруза қилишди.
Экспертлар жорий йилнинг март-апрел ойларида “Тараққиёт стратегияси” маркази ҳамда Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жамоат экологик назорати бўйича аҳолининг фикрлари ва қарашларини ўрганиш мақсадида ўтказилган сўровнома натижалари ҳақида маълумот беришди.
Шу билан бирга, семинар давомида тадқиқот натижалари асосидаги хулосалар ва экологик билимларни ошириш бўйича ишлаб чиқилган тавсияларга тўхталиб ўтилди. Хусусан, мактаблар ва олий таълим муассасаларида экологик таълим дастурларини ривожлантириш, ушбу йўналишда аҳоли учун семинар ва тренинглар ташкил этиш, шунингдек, экологик қонунчиликни янада такомиллаштириш, назорат механизмларини кучайтириш ҳамда фуқароларнинг экологик-ҳуқуқий маданиятини ошириш масалалари бўйича сўз юритилди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати