• Ўзбек

Uzbekistan2030.uz

"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

ЁШЛАР БИЛАН “ЎЗБЕКИСТОН – 2030” СТРАТЕГИЯСИДА ЁШЛАР СИЁСАТИГА ОИД УСТУВОР ВАЗИФАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

2024 йилнинг 29 май куни Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетида “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида очиқ мулоқот ўтказилди. Унда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), “Тараққиёт стратегияси” маркази, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида ёшлар сиёсатига оид белгиланган устувор вазифалар юзасидан тақдимот қилди. Белгиланган вазифалар йиғилганларда катта таассурот уйғотди, шу боис ёшлар билан мазкур масалаларда муҳокама ўтказилди, уларнинг муносабати ўрганилди.

Шунингдек, мулоқот жараёнида ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, коррупцияга қарши курашиш масалалари ҳақида сўз борди, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоблар олишди.  

“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати