Жорий йилнинг 13-14 июнь кунлари “Экологик муаммолар: ўзгарувчан дунёда инсон ҳуқуқлари келажаги, барқарор ечимлар топиш” мавзусига бағишлаб ўтказилаётган Инсон ҳуқуқлари бўйича IV Самарқанд форумида миллий ва нуфузли халқаро ташкилотлар, хорижий давлатлардан вакиллар, оммавий ахборот воситлари ходимлари иштирок этмоқда.
Форумнинг биринчи кунида экология билан боғлиқ дунёни ташвишга солаётган глобал масалалар ялпи сессияларда миллий ва халқаро экспертлар томонидан кўриб чиқилиб, муҳокама қилинди. Хусусан, Инсон ҳуқуқлари бўйича IV Самарқанд форумининг иккинчи ялпи мажлиси “Глобал иқлим ўзгаришининг ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқларга таъсири: аҳоли заиф қатламлари дуч келаётган муаммолар талқинида” мавзусига бағишланди.
Ялпи мажлисга “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков ва БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги Доимий вакили в.б. Анас Файяд Қарман модераторлик қилди. Мавзу доирасида йигирмага яқин халқаро экспертларнинг маърузалари тингланиб, глобал иқлим ўзгаришининг ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқларга таъсири муҳокама қилинди.
Онлайн шаклда ҳам давом этган сессия муҳокамалари давомида ўзгараётган иқлим билан боғлиқ шароитда аҳоли заиф қатламларининг ҳуқуқларини таъминлаш бўйича аниқ стратегияларни тақдим этиш масалалари, мазкур жараёнда давлат органлари, халқаро ташкилотлар ва жамоат институтларининг ролига атрофлича эътибор қаратилди. Бу борадаги илғор халқаро тажриба ва энг мақбул миллий амалиётлар кўриб чиқилди.
Сўзга чиққанлар, жумладан, глобал иқлим ўзгариши шароитларида инсон ҳуқуқларининг бузилиши ҳолатлари оқибатида аҳолининг заиф қатламлари дуч келадиган яққол хатар ва муаммолар кўламини таҳлил этдилар. Бундай хатарларни бартараф этиш ва иложи борича камайтиришга қаратилган таъсирчан механизмларни ишлаб чиқишга алоҳида урғу берилди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати