• Ўзбек

Uzbekistan2030.uz

"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

КОН-ГЕОЛОГИЯ ВАЗИРЛИГИДА “ЎЗБЕКИСТОН – 2030” СТРАТЕГИЯСИ ВА ДАВЛАТ ДАСТУРИ МУҲОКАМАСИ ЮЗАСИДАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

“Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва 2024-йилги Давлат дастури муҳокамаси юзасидан ўтказилаётган тадбирларнинг навбатдагиси Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигида бўлиб ўтди. Тадбирда вазирлик марказий аппарати ҳамда видеоконференсалоқа орқали унинг тизимости ташкилот, корхона, муассаса ва акциядорлик жамиятларининг жами 6 минг нафардан  ортиқ ходимлари иштирок этди.

“Тараққиёт стратегияси” марказининг Иқтисодий соҳадаги ислоҳотларни мониторинг ва таҳлил қилиш бўлими бошлиғи Фурқат Юнусов йиғилганларга “Ўзбекистон-2030” стратегияси ва уни “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган асосий мақсад ва вазифалар, бевосита вазирлик-идоралар, жумладан Кон-геология вазирлиги амалга оширадиган чора-тадбирлар хусусида тақдимот қилди.

Хусусан, Стратегияда 2030 йилгача маҳаллий хомашё базасидан самарали фойдаланиш ва илғор технологияларга асосланган саноатни ривожлантириш, иқтисодиётнинг энг тез ўсиб бораётган йўналишларида амалий тадқиқотларни кучайтириш, “корхона — олийгоҳ — илмий ташкилот” кластер тизимини жорий этиш, саноатнинг “драйвер” соҳаларини ривожлантириш ва ҳудудларнинг саноат салоҳиятини тўлиқ ишга солиш бўйича белгиланган мақсадлар доирасида тоғ-кон саноати ва геология соҳасига оид кўзда тутилган вазифалар ҳақида маълумот берди.

Тадбир давомида “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ҳамда “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” давлат дастурида белгиланган мақсад ва вазифаларни вазирлик тизими жамоаси ўртасида янада кенгроқ тарғибот мақсадида мазкур ҳужжатларнинг амалга оширилишини ўрганишга оид сўровнома ўтказилди.

Шунингдек, тизим ходимлари “uzbekistan2030.uz” платформаси хусусида керакли маълумотларга эга бўлишди.

“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати