Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик институти (CAREC Institute) томонидан “Тараққиёт стратегияларини қайта кўриб чиқиш: CAREC минтақаси учун яшил, инновацион ва инклюзив ривожланиш” мавзусида IV йиллик илмий-тадқиқот конференцияси ташкил этилди. Мазкур тадбир Хитой ва Марказий Осиёни ўрганиш маркази ҳамда Осиё тараққиёт банки кўмагида ўтказилди.
Халқаро тадбирда Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик дастурига аъзо давлатлар – Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Грузия, Мўғулистон, Озарбайжон, Покистон, Хитой, АҚШ, Жанубий Корея, Япония, Тайланд, Филиппин ва бошқа давлатларнинг етакчи таҳлил марказлари вакиллари, мутахассислар, сиёсатчилар ва тадқиқотчилар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Халқаро конференцияда, жумладан, “Тараққиёт стратегияси” маркази бўлим бошлиғи Фаррух Ҳакимов Марказий Осиё давлатларида ўзаро савдони рақамлаштириш имкониятлари ҳамда унинг минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришдаги ўрнига бағишланган тақдимот билан қатнашди.
Тақдимотда Марказий Осиё давлатларида сўнгги йилларда рақамлаштириш ва ахборот технологиялари соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, эришилган қатор ижобий ўзгаришлар ва муваффақиятли лойиҳалар хусусида маълумот берилди. Жумладан, мамлакатимизда “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида тегишли чора-тадбирлар самарали йўлга қўйилганлиги, натижада барча йўналишларда рақамлаштириш янги босқичга чиққанлиги эътироф этилди. Ташқи савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш мақсадида, Ўзбекистонда трансчегаравий савдони рақамлаштириш йўналишларида амалга оширилган ислоҳотлар халқаро даражада эътироф этилаётганлиги айтиб ўтилди. Хусусан, БМТнинг рақамли ва барқарор савдони рағбатлантириш бўйича 2023 йилги ҳисоботида Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида етакчи давлат сифатида баҳоланганлиги таъкидланди.
Шунингдек, анжуманда Ўзбекистоннинг Марказий Осиёнинг барча давлатлари билан дўстона ва ўзаро манфаатли муносабатларга устувор аҳамият қаратиш борасидаги саъй-ҳаракатлари туфайли минтақада сиёсий мулоқот ва ишонч мустаҳкамланганлиги ҳамда ўзаро савдо ҳажми сезиларли даражада ошганлиги эътироф этилди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати