“Тараққиёт стратегияси” марказида Хитойнинг “Great Wall Motors International” (GWM) автомобилсозлик компанияси вице-президенти Цуй Сяохуэй бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув аввалида Марказ ижрочи директори Элдор Туляков хитойлик меҳмонларни “Тараққиёт стратегияси” маркази фаолияти билан таништириб, мамлакатимизда “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, хорижий компаниялар ва инвесторлар билан ҳамкорлик ҳамда улар учун яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида маълумот берди.
Мулоқот жараёнида GWM вице-президенти ўзи фаолият юритаётган компания имкониятлари ҳақида гапирар экан, 1984 йилда ташкил этилган GWM Хитойда автомобилларни лойиҳалаш, ишлаб чиқариш, сотиш ва уларга хизмат кўрсатиш ҳамда эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи учинчи йирик автомобиль компанияси эканлигини таъкидлади. Унга кўра, бугунги кунда GWMда тахминан 120 минг ходим ишлайди, улардан 30 минг нафари малакали муҳандислардир. Компания 7 йил ичида 1 миллион донадан ортиқ автомобилларини сотишга эришган. Айни пайтда GWM компанияси HAVAL, WEY, ORA, TANK ва POER каби суббрендларни ўз ичига олади, шунингдек, 1000 га яқин хорижий тармоқларга эга.
Суҳбат давомида GWM вице-президенти Ўзбекистон компаниянинг стратегик ҳамкорларидан бири эканлигини ва “Haval” суббрендини ишлаб чиқариш Жиззахдаги “ADM Global” компанияси билан биргаликда аллақачон йўлга қўйилганини алоҳида таъкидлади.
Дўстона руҳда ўтган учрашув якунлари бўйича томонлар ўзаро манфаатли соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олдилар.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати