Жорий йилнинг 15 октябрь куни “Тараққиёт стратегияси” марказида Ўзбекистонга амалий ташриф билан келган Ҳиндистон Республикаси Мудофаани бошқариш коллежи олий курси тингловчилари учун “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти ҳамда Ўзбекистон – Ҳиндистон муносабатларига бағишланган тақдимот ўтказилди.
Тақдимотда “Тараққиёт стратегияси” маркази бош мутахассиси Бунёд Тиллаходжаев Марказ фаолияти ва “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг устувор йўналишлари доирасида белгиланган мақсад ва вазифалар ҳақида маълумот берди.
Таъкидланганидек, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида ташқи сиёсатни халқ ва давлат манфаатларидан келиб чиққан ҳолда изчил давом эттириш, Марказий Осиё давлатлари билан яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини жадал ривожлантириш, шунингдек, Жанубий Осиё минтақасидаги мамлакатлар билан мавжуд алоқаларни янада кенгайтириш, янги ва истиқболли йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, мамлакатнинг мудофаа қобилияти ҳамда ҳарбий салоҳиятини янада оширишга қаратилган аниқ мақсадларни амалга ошириш кўзда тутилган.
Тадбир давомида, шунингдек, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг ижроси ҳамда бу жараёнда Марказ томонидан олиб борилган жамоатчилик назоратининг ўрни ва аҳамиятига тўхталиб ўтилди.
Шунингдек, Ўзбекистон ва Ҳиндистоннинг турли соҳалардаги муносабатлари, хусусан, икки мамлакатнинг мудофаа соҳасидаги ҳамкорлиги ҳамда мунтазам амалга оширилаётган “Дўстлик” ҳарбий-ўқув машғулотлари ҳақида сўз борди.
Тақдимот якунида Ҳиндистон Республикаси Мудофаани бошқариш коллежи олий курси тингловчилари Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларга юқори баҳо бериб, мамлакатларимиз ўртасидаги дўстона алоқалар ривожланаётганини алоҳида таъкидлади.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати