Жорий йил 3 декабрь куни Тошкентда “Инсон ҳуқуқлари уйи”нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу маскан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон миллий марказининг ахборот-ресурс маркази негизида ўз фаолиятини бошлади.
Тантанали тадбирда фаолияти инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ҳуқуқий нормаларни тарғиб қилиш билан боғлиқ бўлган халқаро ҳамда минтақавий ташкилотлар вакиллари, Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, давлат органлари мутахассислари, етакчи экспертлар, илм-фан ва жамоат арбоблари иштирок этишди.
Шунингдек, тадбирни мамлакатимизнинг 14 та вилоятидаги Ахборот-ресурс марказларида кутубхоначилар ва соҳа фидойилари онлайн кузатиб борди.
Қутлов учун Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаевлар сўзга чиқиб, Президент Шавкат Мирзиёевнинг бевосита ташаббуси билан ташкил этилган янги маърифат марказининг очилиши мамлакатимиз инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизими тараққиёти йўлида муҳим қадам эканлигини таъкидлашди.
Шунингдек, тадбирда халқаро ҳамкорлар, дипломатик корпус вакиллари, мамлакатимизнинг академик ҳамжамияти ҳамда фуқаролик жамияти институти вакилларига ҳам сўз берилди. Улар барчани самимий табриклаб, мазкур масканни мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида эришилаётган ютуқларнинг давоми сифатида эътироф этишди.
Жумладан, “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков ўз нутқида ўз фаолиятини бошлаган “Инсон ҳуқуқлари уйи” инсон ҳуқуқлари бўйича таълим ва тадқиқотлар учун замонавий майдон, инновацион ёндашувлар асосида соҳадаги янги ташаббуслар ривожлантирилишига замин бўлиб хизмат қилишига ишонч билдирди.
“Инсон ҳуқуқлари уйи”нинг очилиши нафақат инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги саъй-ҳаракатларимиз, балки “Ўзбекистон-2030” стратегияси ва янгиланган Конституциямиз асосидаги мақсадларни рўёбга чиқариш йўлидаги муҳим қадамдир.
Эндиликда ушбу маскан рақамли платформалар орқали ҳуқуқий ахборот тарқатиш, ҳуқуқларни ҳимоя қилиш борасида инновацион ечимларни жорий этишда яна бир муҳим майдон бўлади. Шу орқали ёшлар ва жамиятнинг кенг қатламлари инсон ҳуқуқларига оид билимлар билан таъминланади, деб ишонамиз.
Ўз навбатида, “Инсон ҳуқуқлари уйи” - нафақат ҳуқуқ ҳимоячиларининг, балки бутун жамиятимиз фаолиятини қўллаб-қувватлайдиган марказ сифатида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги фаолиятимизни янги босқичга кўтаради”, - деди Элдор Туляков.
Дарҳақиқат, “Инсон ҳуқуқлари уйи” – инсон ҳуқуқлари бўйича фаолиятни кучайтиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида яратилган ихтисослаштирилган платформа бўлиб, бу ерда инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ва миллий ҳужжатлар, илмий тадқиқотлар, шарҳлар ва таҳлилий ҳисоботларнинг замонавий кутубхонаси яратилган.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати