Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни арафасида аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини кенг аҳоли оммасига тезкор ва тушунарли етказишдаги хизматлари учун бир гуруҳ давлат органлари ва ташкилотлар ходимлари, ОАВ вакиллари ҳамда жамоатчилик фаоллари “Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси” кўкрак нишонига муносиб кўрилди. Ушбу мукофот билан “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков ҳам тақдирланди.
Мазкур кўкрак нишони 5 декабрь куни Адлия вазирлиги томонидан Конституция қабул қилинганининг 32 йиллигига бағишлаб ўтказилган тадбирда тантанали равишда ўз эгаларига топширилди.
Маълумки, “Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси” кўкрак нишони “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент Фармони асосида таъсис этилган бўлиб, 2019 йилдан бери ҳуқуқий тарғибот ишларига муносиб ҳисса қўшаётган юртдошларимиз тақдирлаб келинмоқда.
Марказ жамоаси Элдор Туляковни ушбу юксак эътироф билан самимий қутлаб, оилавий хотиржамлик, мустаҳкам соғлик, келгусидаги меҳнат фаолиятида улкан муваффақият ва зафарлар ҳамроҳлигини тилаб қолади.
“Тараққиёт стратегияси”
маркази жамоаси