13-14 декабрь кунлари Истанбул шаҳрида Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги Коммуникация Бошқармаси томонидан бу йил тўртинчи марта ташкил этилаётган Халқаро Стратегик Коммуникация Форуми – Stratcom Summit’24 бўлиб ўтади.
“Коммуникацияда сунъий интеллект: тенденциялар, тузоқлар ва ўзгаришлар” мавзусида ўтказилиши кутилаётган мазкур халқаро саммитга дунёнинг 30 та давлатидан етакчи ташкилотлар, фуқаролик жамияти, оммавий ахборот воситалари, илмий доиралар ва таҳлил марказлари экспертлари таклиф этилган.
Тадбирнинг очилиш қисмида Туркия Вице-президенти Жевдет Йилмаз, Президент ҳузуридаги Коммуникация Бошқармаси раҳбари Фахретдин Алтун, Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан иштирок этади.
Икки кун давомида 8 та панель, 4 та маъруза ва 6 та индивидуал сессиялардан иборат форумда 3 мингдан ортиқ меҳмонлар қатнашиши кутилмоқда.
Мазкур нуфузли тадбирда Ўзбекистон делегацияси таркибида “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков иштирок этади.
Жумладан, халқаро саммитнинг “Дезинформацияга қарши курашда сунъий интеллект: давлат ташкилотлари учун стратегик воситалар” мавзусига бағишланган панель сессияси Элдор Туляков модераторлигида бўлиб ўтади. Унда сунъий интеллект ёрдамида ёлғон ахборотларга қарши курашишнинг янги усуллари ва бу борадаги мавжуд дунё тажрибаси кўриб чиқилиб, дезинформациядан ҳимояланиш масалалари муҳокама қилинади.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати