• Ўзбек

Uzbekistan2030.uz

"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ФРАНЦИЯ ПАРЛАМЕНТИ ТАШҚИ ИШЛАР ҚЎМИТАСИ РАИСИ БИЛАН УЧРАШДИ

Ўзбекистон таҳлилий марказлари делегациясининг Францияга ташрифи доирасида Париж шаҳрида европалик ҳамкорлар билан қатор учрашувлар ташкил этилди. Жумладан, мамлакатимиз вакиллари Франция Миллий Ассамблеяси Ташқи ишлар қўмитаси раиси Бруно Фукс билан учрашди.

Мулоқот аввалида Франция парламенти аъзолари Ўзбекистонда сўнгги йилларда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда мамлакат ташқи сиёсатининг устувор йўналишлари билан таништирилди.

Ўз навбатида Франция томони Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлаш, фуқаролик жамиятини ривожлантириш, парламент ваколатларини кенгайтириш ва иқтисодиётни либераллаштириш борасида эришилаётган ютуқлар ва ижобий ўзгаришларни юқори баҳолаб, ҳамкор сифатида бу йўлда Ўзбекистонни ҳамиша қўллаб-қувватлашини мамнуният билан маълум қилишди.

Самимий руҳда ўтган учрашув давомида Ўзбекистон-Франция парламентлараро алоқаларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилиниб, томонлар ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантириш ва ўзаро фаол ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишиб олишди.

“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати