Фавқулодда вазиятлар вазирлигида 2025 йилги Давлат дастури лойиҳаси бўйича жамоатчилик муҳокамаси ташкил этилди. Унда вазирлик марказий аппарати ва тизим ташкилотлари ходимлари учун “Тараққиёт стратегияси” маркази бўлим бошлиғи Авазбек Холбеков томонидан Давлат дастури лойиҳаси тақдимоти ўтказилди.
Марказ эксперти иштирокчиларга “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Президент Фармони лойиҳасида белгиланаётган вазифаларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида маълумот берди.
Таъкидландики, бу йил Давлат дастури лойиҳасида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг устувор йўналишлари кесимида 2025 йил учун амалий чора-тадбирлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати ва мақсадли кўрсаткичлар назарда тутилмоқда.
Лойиҳада ижтимоий-иқтисодий, давлат бошқаруви, суд-ҳуқуқ, хавфсизлик ва ташқи сиёсат йўналишларида жорий йилга мўлжалланган кенг кўламли ислоҳотлар кўзда тутилган бўлиб, атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” масалаларига асосий эътибор қаратилган.
Хусусан, ҳужжат лойиҳасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш йўналишида маҳаллаларнинг экологик қиёфаси яхшилаш, “Сояли сайр кўчалари” тармоғини яратиш, соҳил ва дарё бўйларида 80 та инфратузилма объекти ва 110 километрдан ортиқ соғломлаштириш йўлаклари қуриш, “Эко Экспо” халқаро кўргазмасини ташкил этиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасига камида 50 млн. доллар грант маблағларини жалб қилиш, “Яшил” техникумлар фаолияти йўлга қўйиш, халқаро аҳамиятга эга бўлган автомобил йўллари бўйида электромобилларни зарядлаш станцияларини ташкил этиш каби қатор муҳим вазифаларни белгилаш кўзда тутилган.
Тадбир давомида ҳар бир фуқаронинг 2025 йилги Давлат дастури лойиҳасини янада такомиллаштириш бўйича таклиф ва ташаббусларни билдиришда фаол бўлишлари мақсадга мувофиқ эканлиги алоҳида таъкидланди.
Якунда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси бўйича вазирлик ходимлари ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати