Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида “Тараққиёт стратегияси” маркази билан ҳамкорликда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамаси бўлиб ўтди.
Муҳокама аввалида “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков томонидан Давлат дастури лойиҳаси тақдимоти ўтказилди. Унда Марказ раҳбари тадбир иштирокчиларига 2025 йилги Давлат дастури лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва унда назарда тутилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди.
Таъкидландики, бу йил Давлат дастури лойиҳасида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг устувор йўналишлари кесимида 2025 йил учун амалий чора-тадбирлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати ва мақсадли кўрсаткичлар назарда тутилмоқда.
Ҳужжат лойиҳасида инсон омилига катта эътибор қаратилган бўлиб, аҳолининг саломатлигини яхшилаш, “яшил” тараққиёт ва экологик турмуш тарзини шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Шунингдек, ижтимоий-иқтисодий, давлат бошқаруви, суд-ҳуқуқ, хавфсизлик ва ташқи сиёсат йўналишларида жорий йилга мўлжалланган кенг кўламли ислоҳотлар кўзда тутилган.
Жамоатчилик муҳокамасида иштирок этган “Тараққиёт стратегияси” маркази экспертлари Давлат дастури лойиҳасининг бешта йўналишида белгиланаётган муҳим вазифалар аҳамияти ҳамда айни кунга қадар Марказнинг махсус www.uzbekistan2030.uz портали ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали кенг жамоатчиликдан келиб тушаётган концептуал таклифлар ҳақида маълумот беришди.
Жамоатчилик муҳокамасида қатнашган Давлат бошқаруви академиясининг профессор-ўқитувчи ва тингловчилари, докторант-тадқиқотчилар ҳамда мустақил-изланувчилар ҳужжат лойиҳаси бўйича ўзларининг қатор таклиф ва ташаббусларини билдиришди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати