2025 йилги Давлат дастури лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамасига бағишланган тадбирлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳамда “Тараққиёт стратегияси” маркази ҳамкорлигида давра суҳбати ўтказилди. Унда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Президент Фармони лойиҳаси судялар томонидан муҳокама қилинди.
Тадбирда “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков Давлат дастури лойиҳасининг устувор йўналишлари ва уларда назарда тутилаётган муҳим чора-тадбирларга тўхталиб, айни пайтда ўтказилаётган жамоатчилик муҳокамалари ва мазкур жараённинг ҳужжатни янада такомиллаштиришдаги аҳамияти ҳақида гапирди.
Шунингдек, Марказ раҳбари ўз нутқида айни кунга қадар uzbekistan2030.uz портали орқали Давлат дастури лойиҳаси бўйича кенг жамоатчиликдан келиб тушаётган концептуал таклифларга эътибор қаратди.
Муҳокама иштирокчиларига Олий суд раисининг биринчи ўринбосари Икром Муслимов Давлат дастури лойиҳасининг Қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш йўналишида, жумладан суд тизимидаги рақамлаштириш жараёнини жадаллаштириш бўйича кўзда тутилаётган муҳим чоралар ҳақида маълумот берди.
Таъкидланганидек, лойиҳада судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш, “SMART SUD” концепцияси асосида ишларни босқичма-босқич тўлиқ электрон шаклда юритиш амалиётини йўлга қўйиш ҳамда Олий суд ҳузурида Ахборот технологиялари марказини ташкил этиш назарда тутилмоқда.
Шу билан бирга, ишни судга қадар юритиш босқичига ахборот технологияларини жорий этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади. Бунда:
- процессуал ҳаракатларни автоматик қайд этиш;
- маълумотларни онлайн олиш имконини яратиш;
- маълумотлар ўртасида тафовутлар юзага келишининг олдини олиш;
- иш материалларини онлайн узатиш имконини яратиш;
- жиноятларни квалификация қилишда сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш;
- жиноят ишини қўзғатишни рад этишнинг ягона ҳисобини юритиш;
- суд экспертизасини онлайн тайинлаш механизмлари белгиланади.
Давлат дастури лойиҳаси муҳокамасида қатнашган судялар соҳа оид ўз ташаббус ва таклифларини билдириб ўтишди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати