2025 йилги Давлат дастури лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамасига бағишлаб Давлат Божхона қўмитасининг Божхона институтида давра суҳбати ташкил этилди. Унда “Тараққиёт стратегияси” маркази бўлим бошлиғи Авазбек Холбеков томонидан Давлат дастури лойиҳаси тақдимоти ўтказилди.
Марказ эксперти тадбирда қатнашган Божхона қўмитасининг Стратегик режалаштириш ва божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш бошқармаси ходимлари ҳамда институтнинг профессор-ўқитувчилари ва курсантларига Давлат дастури лойиҳасининг мазмун-моҳияти, унда назарда тутилаётган чора-тадбирлар бўйича маълумот берди.
Шунингдек, тадбирда жамоатчилик муҳокамалари ва мазкур жараённинг ҳужжатни такомиллаштиришдаги аҳамияти ҳақида сўз борди. Таъкидландики, 2025 йил учун ишлаб чиқилган Давлат дастури лойиҳаси билан аҳолимиз “Тараққиёт стратегияси” марказининг uzbekistan2030.uz онлайн платформаси орқали батафсил танишиб, фикр-мулоҳазаларини билдиришмоқда. Порталга келиб тушаётган таклифлар Марказ экспертлари томонидан таҳлил қилиниб, Республика комиссиясига тақдим этиб борилмоқда.
Давлат дастури лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг парламент палаталарининг биринчи ялпи мажлислари, Ҳукуматни шакллантириш бўйича йиғилишдаги ташаббуслар ҳамда “Ўзбекистон- 2030” стратегиясида назарда тутилган вазифалар асосида ишлаб чиқилган.
2025 йил Давлат дастури лойиҳасида 295 та амалий чора-тадбир, 87 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат рўйхати ва 269 та мақсадли кўрсаткичлар назарда тутилган. Шунингдек, ҳужжат билан атроф-муҳитни асраш йўналишида вазирлик ва идоралар томонидан биринчи навбатда амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар режаси, атроф-муҳитни асраш бўйича халқаро ҳамкорлик йўналишида чора-тадбирларни амалга ошириш режаси ҳамда “Яшил туризм” дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари режаси тасдиқланиши кутилмоқда.
Жамоатчилик муҳокамаси якунида Божхона институти профессор-ўқитувчилари ва курсантлари Давлат дастури лойиҳаси бўйича ўз таклиф ва ташаббусларини билдиришди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати