• Ўзбек

Uzbekistan2030.uz

"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

СИНГАПУР МЕНЕЖМЕНТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИНСТИТУТИДА УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

Тошкент шаҳридаги Сингапур Менежментни Ривожлантириш Институтида “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляковнинг институт профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан учрашуви ташкил этилди.

Учрашувда Элдор Туляков иқтисодий ўсиш стратегиялари, бозор тенденциялари ва ёш тадбиркорлар учун мамлакатда яратилаётган имкониятлар борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашиб, сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасидаги ўзгаришлар ва бу жараёнда Марказнинг иштироки ҳақида гапирди.

Жумладан, Марказ раҳбари ўз нутқида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг Барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш йўналиши доирасида белгиланган муҳим чора-тадбирларга алоҳида тўхталиб ўтди.

Таъкидланганидек, Стратегияда макроиқтисодий барқарорлик ҳамда иқтисодий ривожланишни зарур даражадаги энергетика, сув ва инфратузилма ресурслари билан таъминлаш, пул-кредит, фискал ва ташқи савдо сиёсатларини ўзаро мувофиқлаштириш ҳамда товар ва хизматлар бозорида рақобат муҳитини яхшилашга қаратилган таркибий ислоҳотларни давом эттириш, иқтисодиётда трансформация ва институционал ислоҳотларни изчил олиб бориш, мамлакатда қулай инвестицион ва ишбилармонлик муҳитини таъминлаб, мувозанатлашган пул-кредит сиёсатини амалга ошириш, асосий капиталга киритиладиган инвестициялар ҳажмининг йиллик ўртача 7 фоиз атрофида ўсишини таъминлаш каби қатор вазифалар белгиланган. 

Шунингдек, тадбир давомида жорий йилнинг 14 февраль куни ўтказилган давлат раҳбарининг ёшлар билан мулоқоти натижалари ҳақида маълумотлар берилди. Учрашувда талабалар олиб борилаётган ислоҳотлар ва мазкур жараёнда ёшларнинг иштирокига оид ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришди.

“Тараққиёт стратегияси” маркази
ахборот хизмати