Жорий йилнинг 26 февраль куни “Тараққиёт стратегияси” маркази Жаҳон банки ва Буюк Британия ҳукумати кўмагида, Ҳамдўстлик ва Тараққиёт бюросининг Марказий Осиё бўйича ҳудудий ривожлантириш офиси билан ҳамкорликда “Ўзбекистон фуқароларини тинглаб тадқиқоти натижалари: аҳоли турмуш даражасини оширишда маҳаллабай ёндашув” мавзусида давра суҳбати ташкил этди.
Тадбирда Ўзбекистон Парламенти, вазирлик ва идоралар, тегишли халқаро ташкилотлар, мамлакатимиздаги хорижий ваколатхоналар, таҳлилий марказлар, халқаро ва маҳаллий экспертлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Давра суҳбатида “Ўзбекистон фуқароларини тинглаб” тадқиқоти натижалари, шунингдек, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг Барқарор ривожланиш мақсадлари билан уйғунлиги, иқтисодий ўсиш, аҳоли турмуш даражаси, миграция муаммолари ва ижтимоий ҳимоя масалалари муҳокама қилинди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков ўзининг кириш сўзида Жаҳон банки томонидан амалга оширилаётган “Ўзбекистон фуқароларини тинглаб” лойиҳаси Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларнинг фуқаролар ҳаётига қай даражада таъсир кўрсатаётганини ўрганишга қаратилган муҳим тадқиқот лойиҳаларидан бири эканлигини таъкидлади.
Тадбирда лойиҳа тадқиқотларига асосланиб, Ўзбекистондаги умумий ижтимоий-иқтисодий тенденциялар қандай ўзгараётганлиги бўйича тақдимот ўтказилди.
Таъкидланишича, сўнгги йилларда Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий ҳолат сезиларли даражада яхшиланиб бормоқда. Ислоҳотлар натижасида рўй бераётган ўзгаришлар нафақат халқимиз, балки халқаро ҳамжамият томонидан ҳам мунтазам эътиборга олинмоқда.
Хусусан, 2024 йилда амалга оширилган саъй-ҳаракатлар натижасида:
• камбағаллик даражаси 8,9 фоизга пасайтирилди;
• инфляция 9,8 фоизга туширилди;
• мактабгача таълим билан қамров даражаси 76 фоизга етказилди;
• ёшларнинг олий таълим билан қамров даражаси 43 фоизга оширилди;
• ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми 115 миллиард долларга етказилди;
• экспорт ҳажми 27 миллиард долларга етказилди.
“Ўзбекистон – 2030” стратегиясида камбағаллик даражасини 2026 йилга қадар 7,1 фоизгача камайтириш, бошқарув лавозимларидаги хотин-қизлар улушини 30 фоизга ошириш, ишсизлик даражасини 7 фоизгача тушириш, аҳоли жон бошига даромадларни 4 минг долларга етказиш, болаларни мактабгача таълим билан тўлиқ қамраб олиш, ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражасини камида 50 фоизга етказиш, ижтимоий ҳимоя қилиш тизими билан муҳтожларнинг барчасини тўлиқ қамраб олинишига эришиш каби стратегик мақсадлар қўйилганлигини инобатга олиб, Жаҳон банки томонидан ўтказиб келинаётган «Ўзбекистон фуқароларини тинглаб» тадқиқоти натижалари мазкур марраларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишига тўсиқларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича сиёсатчиларга қарорлар қабул қилишга ҳисса қўшади деган умиддамиз – деди Элдор Туляков.
Давра суҳбати доирасида “Ўзбекистон фуқароларини тинглаб” сўров натижалари асосида ижтимоий-иқтисодий ҳолатнинг умумий тенденциялари, Ўзбекистоннинг миграция сиёсати, мавжуд муаммолар ва “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури – маҳаллабай ёндашув масалалари кўриб чиқилди. Шунингдек, “Маҳаллий ташаббуслардан миллий таъсирга қадар: Ўзбекистонда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш бўйича маҳалла даражасидаги чора-тадбирлар” мавзусида панель муҳокамаси ўтказилди.
Жаҳон банкининг катта иқтисодчиси Икуко Уочи 2025 йил январь ойида мамлакат бўйлаб қишлоқ ва шаҳарларда 1500 га яқин уй хўжаликлари билан ўтказилган сўровлар натижалари билан ўртоқлашди. Хусусан, у аҳолининг меҳнат бозори конъюнктураси, нархлар ўсиши ва инфляциянинг респондентлар даромадларига таъсири, озиқ-овқат хавфсизлиги ва сўнгги миграция тенденциялари билан боғлиқ фикрларини тақдим этди.
Икуко Уочи сўнгги макроиқтисодий ва камбағалликни қисқартириш бўйича янгиланишлар ҳақида ҳам маълумот берди. 2024 йил сентябрь ойида қабул қилинган Ўзбекистоннинг камбағалликни қисқартириш бўйича янги дастурида маҳалла даражасида жамоатчиликка асосланган ёндашувга урғу берилганлиги сабабли, Жаҳон банки янги “маҳаллабай” ёндашувларни жорий этди. Ушбу ёндашувлар сиёсатчиларга энг кўп эҳтиёжга эга маҳалла ва туманларни самарали аниқлашда ёрдам бериш учун мўлжалланган бўлиб, бу маҳаллий шароитларга мослаштирилган дастурларни яратишга имкон беради.
Шунингдек, давра суҳбати давомида “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг халқаро стандартларга мослигини кўрсатувчи “Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан тайёрланган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини БМТнинг “Барқарор ривожланиш мақсадлари”га мувофиқ амалга оширилиши инфографик таҳлили” номли тўплам тақдимоти ўтказилди.
Мазкур инфографик тўплам “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ) ўртасидаги уйғунликни акс эттирувчи муҳим манба сифатида ишлаб чиқилган.
Мазкур нашр орқали “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг БРМга мувофиқ амалга оширилаётган ислоҳотлари ҳақида аниқ маълумот олиш мумкин. Бу эса жамиятнинг барқарор ривожланишига қаратилган йирик ислоҳотлар кўламини ва аҳамиятини чуқурроқ тушунишга ёрдам беради.
Тўплам мамлакатда амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларнинг стратегик режаларга ва халқаро стандартларга мослигини кўрсатиб берувчи долзарб маълумотларни аниқ ва визуал тарзда кенг жамоатчилик, экспертлар ҳамда халқаро ҳамжамият учун қулай шаклда тақдим этади.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати