Айни кунларда Брюссел шаҳрида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги – 2025” халқаро тадбирлари ўтказилмоқда. Ушбу халқаро ҳафталик доирасида хорижий ҳамкорлар билан турли учрашувлар ташкил этилмоқда. Жумладан, “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков ва Европа Парламенти вице-президенти Юнус Омаржи учрашуви бўлиб ўтди.
Мулоқот чоғида фуқаролик жамиятини ривожлантириш, ислоҳотларни чуқурлаштириш ҳамда ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар демократик иштирокни кенгайтириш, жамоатчилик фаоллигини ошириш ҳамда фуқаролик институтларининг самарадорлигини юксалтириш йўналишида фикр алмашдилар.
Шунингдек, Юнус Омаржи Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга қизиқиш билдириб, мамлакатимизга ташриф буюриш истагини билдирди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати