Брюссел шаҳрида бўлиб ўтаётган “Фуқаролик жамияти ҳафталиги – 2025” халқаро тадбирлари доирасида “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков Европа Иттифоқининг Иқтисодий ва Ижтимоий Қўмитаси (EESC) президенти Оливер Рёпке билан учрашди.
Мулоқот давомида фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қаратилган муҳим ташаббуслар, демократик институтларни мустаҳкамлашда иштирок этиш ва инклюзив сиёсат юритишнинг аҳамияти ҳақида фикр алмашилди.
Шунингдек, учрашувда EESC томонидан ташкил этилган Европа Иттифоқининг Фуқаролик жамияти ҳафталиги тадбири муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди. Мазкур платформа фуқаролик жамияти вакиллари, сиёсатчилар ва экспертлар ўртасида мулоқотни ривожлантириш, ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва долзарб ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича тажриба алмашиш имкониятини яратади. Ушбу тадбир фуқаролик фаоллигини ошириш, демократик қадриятларни мустаҳкамлаш ҳамда жамият олдида турган муаммоларни биргаликда ҳал этишга қаратилган ташаббусларни илгари суришда муҳим роль ўйнайди.
Бундан ташқари, учрашувда фуқаролик жамиятини ривожлантириш, институционал ислоҳотларни амалга ошириш ва жамоатчилик иштирокини кенгайтириш бўйича илғор тажрибалар ва истиқболли ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди. Халқаро миқёсда ҳамкорликни кенгайтириш ва тажриба алмашиш орқали самарали ва барқарор ислоҳотларни илгари суриш, шу орқали янада инклюзив ва мустаҳкам жамиятни шакллантиришга эришиш мумкинлиги қайд этилди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати