• Ўзбек
"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

ТОШКЕНТ ШАҲРИДА МЕҲНАТ ҲУҚУҚЛАРИ ҲИМОЯСИНИ ХОЛИС ЁРИТИШ ВА МАЪЛУМОТНИ ЎЗ ВАҚТИДА ТАҚДИМ ЭТИШ МАСАЛАСИГА БАҒИШЛАНГАН ТРЕНИНГ БЎЛИБ ЎТДИ

2018 йилнинг 28 июнь куни “Тараққиёт стратегияси” маркази, Халқаро меҳнат ташкилотининг (ХМТ) Учинчи томон мониторинги лойиҳаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси хамда Европа Иттифоқи, АҚШ ва Швейцария ҳукуматлари ҳамда Жаҳон банкининг молиявий кўмагида ОАВ вакиллари ҳамда вазирлик ва идоралар матбуот хизматлари ходимлари учун тренинг ташкил этди.  

Тренинг максади - мажбурий ва болалар меҳнати масалаларига эътибор қаратган ҳолда меҳнат меъёрлари бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ва лойиҳалар ҳақидаги маълумотлар билан яқиндан танишиш, ахборот технологияларининг янги механизмлари билан ишлашдаги билим ва кўникмаларни ошириш, мутасадди вазирлик ва идоралар матбуот хизматлари ва ОАВ вакиллари билан самарали ҳамкорлик ўрнатиш.

Тренинглар маҳаллий ва хорижий экспертлар www.anhor.uz таҳлилий онлайн нашри бош мухаррири Лола Исламова,  www.kun.uz журналисти Толиб Рахматов, Ctzn.uz бош мухаррири Дарина Солод,  “Nestlé” корпорациясининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича мутахассиси Нигора Акилова, ХМТ бош техник маслаҳатчи  Йонас Аструп, ХМТ лойиҳа мутахассиси Оксана Липкану, “Америка Овози” журналисти  Навбаҳор Имамова, Human Rights Watch тадқиқотчиси Стив Свердловлар иштирокида бўлиб ўтди. 

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йуналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини мустаҳкамлашга қаратилган чоралар белгиланган бўлиб, бугунги кунда ушбу йуналишда муҳим ислоҳотлар олиб борилмоқда. Хусусан, муносиб иш билан таъминлаш, меҳнат меъёрларини бажариш, болалар ва мажбурий меҳнатнинг исталган кўринишларини олдини олишга қаратилган самарали ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, 2017 – 2020 йилларда Ўзбекистонда муносиб меҳнат бўйича мамлакат дастури амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликда болалар ва мажбурий меҳнатни олдини олишга қаратилган амалий чоралар кўрилгани ҳақида таъкидлаб ўтдилар. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қошида Фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш масалалари бўйича Парламент комиссияси ташкил этилди. 2018 йил 10 май куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси «Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатни тугатиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги карорни имзолади.

2018 йил 17 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг соғлиқни сақлаш ва таълим муассасалари ходимлари, талабалар ва ижтимоий соҳа вакилларини дала ва тозалаш-ободонлаштириш ишларига жалб этишни таъқиқлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. Арипов оммавий ахборот воситаларини турли шаклдаги мажбурий меҳнатга қарши курашишда фаол ҳамкорлик қилишга чақирди.