Маълумки, «Ўзбекистон – 2030» стратегиясида ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражасини ошириш, замонавий касблар ва чет тилларига ўқитиш тизимини яратиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш ҳамда илмий фаолиятини рағбатлантириш каби мақсадлар билан бир қаторда ёшларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва улар орасида ишсизлик даражасини камайтириш борасида ҳам аниқ натижаларга эришиш кўзда тутилган.
Жумладан, ёш кадрларга муносиб шароитлар яратиш орқали 2030 йилгача 400 минг нафар ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва муаммоларини ҳал этишга эришиш, ёшлар орасидаги ишсизлик даражасини 14 фоиздан 11 фоизга камайтириш бўйича вазифалар белгиланган.
Жорий йил 20 май куни Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг «Халқаро муносабатлар» факультети талабалари учун ўтказилган «Карьера куни» ҳам юқоридаги вазифаларнинг ижросини таъминлашга қаратилди.
Ушбу тадбир университет битирувчилари ва талабалари учун ўз касбий йўналишларини аниқлаш, иш берувчилар билан бевосита мулоқот қилиш ва меҳнат бозоридаги долзарб талаблар билан яқиндан танишиш имкониятини берди.
Тадбирда 50 дан зиёд давлат ва нодавлат ташкилотлар, хусусий компаниялар, шунингдек, хорижий ва халқаро институтлар вакиллари, ЖИДУ фаолияти, унинг битирувчилари салоҳияти билан яқиндан танишдилар.
«Тараққиёт стратегияси» маркази вакиллари ҳам «Карьера куни»да фаол иштирок этиб, нодавлат ва таҳлилий тузилмаларда ўз касбий фаолиятини бошлашга қизиқиш билдирган ёшлар учун Марказ фаолиятига оид маълумотларни тақдим этишди.
Тадбирда талабалар билан очиқ мулоқотлар ўтказилиб, мавжуд бўш иш ўринлари, амалиёт ва стажировка дастурлари ҳақида батафсил сўз юритилди. Бунда талабалар ўз резюмеларини мутахассисларга тақдим этиш, суҳбатдан ўтиш бўйича тажриба орттириш ва ишга жойлашиш учун зарур бўлган кўникмаларни мустаҳкамлаш имконига эга бўлишди.
Таъкидлаш керакки, бундай тадбирлар таълим ва ишлаб чиқариш ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ёш мутахассисларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда уларнинг касбий фаолиятга муваффақиятли кириб боришларига кўмаклашишга хизмат қилади.
«Тараққиёт стратегияси» маркази
Ахборот хизмати