Аввал хабар қилинганидек, жорий йилнинг 21–23 май кунлари Ўзбекистон делегацияси хизмат сафари билан Польшада бўлди. Хизмат сафари доирасида «Тараққиёт стратегияси» маркази ижрочи директори Элдор Туляков бошчилигидаги делегация вакиллари польшалик ҳамкорлар билан қатор учрашув ва мулоқотлар ўтказди.
Жумладан, «Польша – Шарқ ҳамкорлиги жамияти»да Самарқандда бўлиб ўтган «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» саммити якунларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Давра суҳбатини «Польша – Шарқ ҳамкорлиги жамияти» президенти Йозеф Брилл кириш сўзи билан очиб берди.
Шундан сўнг, Марказ раҳбари Э. Туляков жорий йил 3–4 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» саммитининг асосий якунлари, эришилган келишувлар ва уларни амалга ошириш истиқболлари, хусусан, Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи билан ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари юзасидан тақдимот ўтказди.
Муҳокамаларда польшалик экспертлар томонидан савдо-иқтисодий, транспорт ва логистика соҳаларидаги ҳамкорлик, Ўзбекистоннинг экспорт салоҳияти, Европа бозорларига товарларни етказиб бериш йўналишларини диверсификация қилиш, шунингдек, Европа Иттифоқи томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш механизмларини жорий этиш масалаларига катта қизиқиш билдирилди.
Давра суҳбатида, шунингдек, Ўзбекистоннинг конструктив минтақавий сиёсати, Марказий Осиёда барқарорликни мустаҳкамлашга қаратилган саъй-ҳаракатлари ҳамда халқаро майдонда олиб бораётган фаол ташқи сиёсий фаолияти мамлакатнинг нуфузи ва инвестициявий жозибадорлигини оширишга хизмат қилаётгани юқори баҳоланди.
«Тараққиёт стратегияси» маркази
Ахборот хизмати