Ўзбекистон делегациясининг Польшага хизмат сафари давомида Польша инвестициялар ва савдо агентлиги (PAIH)да мазкур ташкилотнинг Савдо департаменти директори Мария Лубиан, лойиҳа менежери Миколай Таубер ва бошқа мутахассислар билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда томонлар «Ўзбекистон – 2030» стратегияси доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, мамлакатимизда яратилган инвестициявий ва тадбиркорлик муҳити, кенг имкониятлар ҳамда икки давлат ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни жадаллаштириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Келгусида Ўзбекистонда PAIH ваколатхонасини очиш борасидаги ишлар жадаллаштирилаётганлиги таъкидлаб ўтилди.
Зеро, Ўзбекистонда Агентлик ваколатхонасининг очилиши Ўзбекистон ва Польша ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш билан бир қаторда, мамлакатимиз маҳсулотларини Польша орқали Европа бозорларига олиб кириш имкониятини оширишга ҳам хизмат қилади.
Шунингдек, учрашувда Польша тадбиркорлари орасида Ўзбекистонда бизнес фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда Ўзбекистон маҳсулотларини, жумладан, ҳўл ва қуруқ мева, чой, текстил ва миллий либосларни Польшага импорт қилиш бўйича қизиқиш юқори эканлиги эътироф этилди.
Учрашувда Ўзбекистоннинг тарихий ва маданий меросини Польшанинг турли шаҳарларида доимий намойиш этиб бориш орқали сайёҳларнинг Ўзбекистонга бўлган қизиқишини янада ошириш мумкинлиги айтиб ўтилди.
Учрашув якунида томонлар бундан буён ҳам ўзаро манфаатли мулоқот ва ҳамкорликни изчил ривожлантиришга тайёр эканликларини билдиришди.
«Тараққиёт стратегияси» маркази
Ахборот хизмати