2025 йил 21–23 май кунлари «Тараққиёт стратегияси» маркази ижрочи директори Элдор Туляков бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Польшага хизмат сафари доирасида мамлакатнинг таҳлил марказлари ва маданият соҳасидаги ташкилотлар раҳбарлари билан қатор учрашувлар ўтказилди.
Хусусан, Польша Шарқ тадқиқотлари маркази директори ўринбосари Юстина Готковска ва унинг ҳамкасблари билан бўлиб ўтган мулоқот чоғида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, «Ўзбекистон–2030» стратегияси доирасидаги устувор вазифалар, ташқи сиёсатдаги асосий йўналишлар, шу жумладан Польша ва Европа Иттифоқи билан ҳамкорликнинг истиқболлари, шунингдек, Марказий Осиёдаги минтақавий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Ю. Готковска ўз сўзида Ўзбекистоннинг туризм соҳасидаги саъй-ҳаракатларини, сайёҳлар учун яратилаётган имкониятларни юқори баҳолар экан, мамлакатимизнинг тарихий, меъморий ва маданий мероси польшалик сайёҳларда катта қизиқиш уйғотганини, шу боис Ўзбекистон бренди Польшада тобора оммалашиб бораётганини таъкидлади.
Шунингдек, учрашувда савдо-иқтисодий, инвестициявий ва транспорт-коммуникация соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболлари ҳамда Ўзбекистоннинг фаол ташқи сиёсати юзасидан фикр алмашилди. Польша томони, ўз навбатида, Европа ва Осиёни боғлашда муҳим кўприк сифатида фаол иштирок этиши мумкинлиги қайд этилди.
«Тараққиёт стратегияси» маркази
Ахборот хизмати