• Ўзбек

Uzbekistan2030.uz

"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

СЕНТ-ЭНДРЮС УНИВЕРСИТЕТИ ПРОФЕССОРИ ФИЛИППО КОСТА БУРАНЕЛЛИ БИЛАН УЧРАШУВ

Маълумки, «Тараққиёт стратегияси» маркази фаолияти давомида халқаро ва хорижий ташкилотлар, илмий-тадқиқот, ахборот-таҳлилий ҳамда таълим муассасалари вакиллари билан учрашиб, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, хусусан, «Ўзбекистон - 2030» стратегияси доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар бўйича халқаро ва хорижий экспертларнинг фикр-мулоҳазалари ҳамда таклифларини ўрганиб боради.

Жорий йилнинг 11  июнь куни «Тараққиёт стратегияси» маркази ижрочи директори Элдор Туляковнинг Буюк Британиянинг Сент-Эндрюс университети профессори Филиппо Коста Буранелли билан ўтказган учрашувида ҳам асосий эътибор шу каби мақсадларга қаратилди.  

Мулоқотда «Ўзбекистон – 2030» стратегияси ва Марказ фаолияти шунингдек, ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Жумладан, Стратегия доирасида Ўзбекистоннинг 2030 йилгача ўз олдига қўйган устувор мақсад ва кўрсаткичлари, белгиланган вазифаларни амалга оширилиши устидан мониторинг юритишда марказнинг ўрни, шунингдек, мамлакатда белгилаб олинган асосий йўналишлардаги ислоҳотлар бўйича фикр алмашилди.

Учрашув якунида Ўзбекистон ва Европа мамлакатлари, жумладан Италия ва Буюк Британия таҳлилий, илмий-тадқиқот марказлари ва ОТМ ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш давлатлар ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланди.

«Тараққиёт стратегияси» маркази
Ахборот хизмати