Ўзбекистон бугунги кунда фаол иқтисодий ислоҳотлар ва модернизация жараёнини амалга ошириб келмоқда. Бу эса хорижий инвесторлар учун янги имкониятларни яратмоқда. Мамлакат хориж инвестицияларини барқарор иқтисодий ўсиш ва тараққиётнинг муҳим омили сифатида кўрмоқда.
10 — 12 июнь кунлари бўлиб ўтган IV Тошкент халқаро инвестиция форумида умумий қиймати 30,5 млрд. АҚШ долларлик инвестиция ва савдо битимлари имзолангани чет эллик сармоядорларнинг Ўзбекистонга бўлган ишонч ва қизиқишининг ортиб бораётганига яққол далилдир. Ушбу нуфузли форум нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиё давлатларида кузатилаётган юқори иқтисодий ўсиш суръатларини намоён этувчи нуфузли халқаро майдон ҳамдир. Бу глобал инвесторлар учун Ўзбекистонда мавжуд бўлган салмоқли инвестиция имкониятлари билан яқиндан танишиш имконини беради.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда қулай инвестициявий муҳит яратиш, хусусий мулк эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш, хусусий секторни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, давлат активларини шаффоф ҳолда хусусийлаштириш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Қисқача айтганда, инвестициявий муҳит тубдан яхшиланмоқда. Жаҳон банкининг 2024 йилги ҳисоботига кўра Ўзбекистон инвестициявий жозибадорлик бўйича минтақадаги энг юқори суръатларда ўсиб бораётган давлатлар қаторига киради. Янги Ўзбекистондаги ислоҳотлар самараси халқаро рейтингларда ҳам ўзининг муносиб аксини топяпти.
Ҳар бир давлатнинг ижтимоий-иқтисодий соҳада эришган муваффақиятлари таг-замирида шу жамиятда яшаётган ва меҳнат қилаётган инсонларнинг билими, малакаси, тажрибаси ва салоҳияти ётади. Зеро, инсон капитали мамлакатнинг эртанги кунини белгилаб берувчи энг муҳим мезонлардан биридир.
Ўзбекистонда инсон капиталидан самарали фойдаланишга иқтисодий тараққиётнинг асосий омили сифатида қаралмоқда. Давлатимизнинг аҳолини ўқитиши, унинг саломатлигини асраши, ижтимоий ҳимояни кафолатлаши борасидаги саъй-ҳаракатлари инсоннинг нафақат шахс сифатида камол топиши, балки мамлакатнинг янада рақобатбардош бўлишида муҳим аҳамиятга эга. Албатта, инсон капиталининг шаклланиши ва ривожланишига ички ҳамда ташқи омиллар сезиларли таъсир кўрсатади. Ички омиллар инсоннинг ўзи билан бевосита боғлиқ бўлса, ташқи омиллар бошқа субъектларнинг инсон капиталини шакллантириш ва ривожлантиришга таъсири билан алоқадор.
Инсон капиталига киритилган ҳар қандай инвестиция етарли даражада юқори рентабелликка эга бўлсагина у ўзини оқлайди. Шунинг учун инсон капиталига инвестиция киритиш билан боғлиқ инвестиция сиёсатини амалга оширишда бу борадаги таваккалчиликларни таҳлил қилиш ва инвестицияларнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш долзарб саналади.
Тошкент халқаро инвестиция форуми мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва «Ўзбекистон — 2030» стратегияси ўртасидаги узвий боғлиқликни намоён қилди. Форум мамлакатнинг иқтисодий салоҳиятини намойиш этиш, инвесторлар билан мулоқот ўрнатиш ва инвестиция муҳитини яхшилаш учун муҳим платформа бўлиб хизмат қилади. Зеро, Президентимиз таъбири билан айтганда, биз инвесторлар учун очиқ, эркин, барқарор ва ишончли мамлакат — янги Ўзбекистонни барпо этмоқдамиз. Бу йўлда бошлаган ва ортга қайтмас тус олган ислоҳотларимизни бундан буён ҳам изчил давом эттирамиз.
Умуман олганда, форумда имзоланган битимлар, қабул қилинган қарор ва лойиҳалар иқтисодий тараққиёт билан бирга оддий фуқаро учун ҳам манфаатлидир. Келажакда қуриладиган заводлар, ташкил этиладиган корхоналар ва логистика марказлари орқали ўн минглаб янги иш ўринларини яратиш мумкин. Бу ишсизликни камайтиради ва аҳоли даромадларини оширади.
Элдор ТУЛЯКОВ,
«Тараққиёт стратегияси» маркази
ижрочи директори.