• Ўзбек

Uzbekistan2030.uz

"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

МАРКАЗ ВАКИЛЛАРИ ОСТОНАДА ЎТКАЗИЛГАН «МАРКАЗИЙ ОСИЁ – ХИТОЙ» АХБОРОТ АГЕНТЛИКЛАРИ ФОРУМИДА ИШТИРОК ЭТДИ

Жорий йилнинг 22 июнь куни Остона шаҳрида «Марказий Осиё – Хитой» ахборот агентликлари форуми бўлиб ўтди. Мазкур халқаро форум Қозоғистон Республикаси Президенти телерадиокомплекси мезбонлигида Синьхуа ахборот агентлиги томонидан ташкил этилган бўлиб, унда Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Туркманистон ва Тожикистон ҳамда Хитой миллий ахборот агентликлари вакилликлари иштирок этди.

Форумда Ўзбекистон делегацияси таркибида «Тараққиёт стратегияси» маркази вакиллари ҳам қатнашди. Тадбирда, асосий эътибор Марказий Осиё ва Хитой ахборот агентликлари ўртасидаги тажриба алмашинув ҳамда ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига  қаратилди.

Хусусан, Марказий Осиё ва Хитой ўртасидаги ҳамкорлик тарихини биргаликда тарғиб қилиш, ўзаро гуманитар алмашинувлар ва цивилизацияларни ўрганишга кўмаклашиш, медиа технологиялар соҳасида инновациялар ва ҳамкорликни илгари суриш, шунингдек, Хитой ҳамда Марказий Осиё ОАВ ва таҳлилий марказлари ҳамкорлиги борасида фикр-мулоҳазалар ва ташаббуслар илгари сурилди.

Форумда сўзга чиққанлар томонидан Марказий Осиё мамлакатлари ва Хитой ўртасидаги икки ва кўп томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда оммавий ахборот воситаларининг муҳим ўрин тутиши, мазкур форум эса медиа ҳамкорларни бир жойга йиғиш ва умумий муаммоларга ечим топишда катта аҳамият касб этиши таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, тадбир давомида Марказий Осиё давлатлари ва Хитой оммавий ахборот воситалари минтақавий тинчлик ва тараққиёт учун қулай ахборот муҳитини яратиш мақсадида ахборот алмашиш, янгиликларни тарқатиш ҳамда технологик инновацияларни илгари суриш борасидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириши муҳимлигига урғу берилди.

«Тараққиёт стратегияси» маркази
Ахборот хизмати