• Ўзбек

Uzbekistan2030.uz

"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

СИНХУА ИНСТИТУТИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йилнинг 25 июнь куни «Тараққиёт стратегияси» марказида Синхуа институти раҳбари Лю Ган бошчилигидаги Хитой делегацияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда «Тараққиёт стратегияси» маркази ижрочи директори Элдор Туляков Синхуа институти вакилларини Марказ фаолиятининг асосий йўналишлари ва вазифалари, «Ўзбекистон – 2030» стратегиясининг мазмун-моҳияти ҳамда кейинги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда фуқаролик жамияти институтларининг иштироки билан таништириб ўтди.

Шунингдек, учрашув давомида Марказ раҳбари аҳолининг Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган узоқ йиллик муҳим стратегик ҳужжатлар ва сиёсий жараёнлардаги фаол иштирокини таъминлаш, уларнинг бу борадаги таклиф ва фикр-мулоҳазаларини тизимли ўрганиб бориш механизмлари борасида сўз юритди.

Ўз навбатида, Синхуа институти раҳбари Лю Ган мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ва ижобий ўзгаришларни эътироф этиб,
«Ўзбекистон – 2030» стратегиясининг барча мақсадларига тўлиқ эришилишига ва мамлакатнинг ҳар томонлама янада ривожланишига ишонч билдирди.

Мулоқот давомида Синхуа институти ва «Тараққиёт стратегияси» маркази ўртасида барқарор алоқалар ривожланиб бораётгани алоҳида эътироф этилди. Учрашувда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилиниб, камбағалликка қарши курашиш ва Ўзбекистон–Хитой иқтисодий ҳамкорлигини кучайтириш каби соҳаларда қўшма тадқиқотлар ўтказиш бўйича таклифлар илгари сурилди.

«Тараққиёт стратегияси» маркази
Ахборот хизмати