• Ўзбек

Uzbekistan2030.uz

"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

ИККИ ТОМОНЛАМА ҲАМКОРЛИК ЎРНАТИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

«Тараққиёт стратегияси» марказида Хитой Коммунистик партияси (ХКП) Марказий қўмитаси ҳузуридаги Партия тарихи ва адабиёти институти департаменти директори Ли Ин бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда «Ўзбекистон – 2030» стратегияси ва Марказ фаолияти, шунингдек, ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Жумладан, «Тараққиёт стратегияси» маркази ижрочи директори Элдор Туляков Стратегия доирасида Ўзбекистоннинг 2030 йилгача ўз олдига қўйган устувор мақсад ва кўрсаткичлари, белгиланган вазифаларни амалга оширилиши устидан мониторинг юритишда марказнинг ўрни, шунингдек, мамлакатда белгилаб олинган асосий йўналишлардаги ислоҳотлар ҳақида сўз юритди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон-Хитой маданий мероси, бой тарихи, туризм соҳаси ҳамда савдо-иқтисодий ва инвестиция муҳитини янада яхшилаш масалалари борасида ҳам фикр алмашилди.  Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олдилар.

«Тараққиёт стратегияси» маркази
Ахборот хизмати