Тошкент шаҳридаги 110-умумтаълим мактабида “Янги Ўзбекистон ёшлари — келажак бунёдкорлари” шиори остида навбатдаги “Директор соати” тадбири ташкил этилди. Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, “Тараққиёт стратегияси” маркази вакиллари, педагоглар ҳамда ўқувчилар иштирок этдилар.
Учрашув давомида мамлакатимизда ёшларга қаратилган давлат сиёсати, таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ҳамда ёш авлоднинг интеллектуал ва маънавий салоҳиятини оширишга қаратилган чора-тадбирлар хусусида атрофлича маълумот берилди.
Тадбирнинг асосий мақсади — ёшларнинг сиёсий саводхонлигини ошириш, уларда фуқаролик масъулияти ва Ватанга садоқат туйғусини мустаҳкамлашдан иборат бўлди. Депутатлар “Янги Ўзбекистон” ғоясининг мазмун-моҳияти, давлат тараққиётида ёшлар иштироки ва уларнинг фаол фуқаролик позицияси ҳақида сўз юритдилар.
Шунингдек, тадбирда “Тараққиёт стратегияси” маркази бўлим бошлиқлари Тўлқин Турсунов ва Илҳом Жўраев иштирок этиб, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг устувор йўналишлари ва мақсадлари ҳақида батафсил маълумот беришди. Таъкидланганидек, бугунги кунда мазкур стратегия доирасида таълим, илмий изланишлар ва инновация соҳаларига катта эътибор қаратилмоқда. Айниқса, ёшларнинг хорижий олий таълим муассасаларида билим олиши, дунё тажрибасини ўрганиши учун кенг имкониятлар яратилган.
Шу билан бирга, таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида мамлакатда ёшлар ўртасида ўқишга, касб-ҳунар эгаллашга бўлган қизиқиш ортиб, ўқув муассасаларидаги шароитлар замон талабларига мос равишда янгиланиб, кўрсаткичлар йил сайин яхшиланиб бораётганлиги қайд этилди.
Тадбир жараёнида ўқувчилар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди. Ёшлар ўз фикр ва таклифларини билдирдилар, мамлакат тараққиётига ўз ҳиссасини қўшиш, илм олиш ва замонавий билимларни ўзлаштириш борасидаги интилишларини баён этишди.
Шунингдек, иштирокчилар таълим тизимининг барча босқичларида имкониятлар тенглиги таъминланаётгани, ёшлар учун стипендиялар, грант дастурлари, хорижий тажрибаларни ўрганиш имкониятлари кенгаяётгани ҳақида янги маълумотларга эга бўлишди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати