«Тараққиёт стратегияси» маркази томонидан Турин политехника университетида «Ўзбекистон – 2030» стратегиясида ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда замонавий касб-ҳунарларга ўргатишга оид вазифаларнинг аҳамияти» мавзусида семинар бўлиб ўтди.
Тадбирда марказ ижрочи директори Элдор Туляков сўзга чиқиб, «Ўзбекистон – 2030» стратегиясида белгиланган асосий йўналишлар, уларнинг мазмун-моҳияти, шунингдек, мазкур вазифаларнинг мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ва маданий-маърифий ривожланишида тутган ўрни ҳақида батафсил маълумот берди. Шунингдек, стратегияда белгиланган мақсадлар – ёшларни қўллаб-қувватлаш, таълим сифатини ошириш, замонавий касб-ҳунарларга ўргатиш ҳамда инновацион ғояларни татбиқ этиш каби вазифаларнинг мамлакат барқарорлигини таъминлашдаги аҳамияти юзасидан ўз фикрларини баён этди.
«Ўзбекистон – 2030» стратегиясининг мамлакат тараққиётидаги муҳим жиҳатларига тўхталиб, йиллар кетма-кетлигида эришилган натижалар таҳлил қилиб берилди.
Шу билан бирга, стратегия нафақат давлат органлари, балки жамиятнинг барча қатламлари, жумладан, ёшлар, тадбиркорлар, таълим муассасалари ва фуқаролик жамияти институтлари ҳамкорлигида амалга оширилиши зарурлиги қайд этилди.
Турин политехника университети ректори Олимжон Тўйчиев ўз сўзида ёшларни замонавий билим ва касб-ҳунарларга ўргатиш, инновацион ғояларни рағбатлантириш ҳамда университет ва «Тараққиёт стратегияси» маркази ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари бўйича фикр юритди.
Семинарда талабалар ва мутахассислар ўртасида очиқ мулоқот ўтказилиб, ёшларнинг таклиф ва ғоялари тингланди. Тадбир иштирокчилари «Ўзбекистон – 2030» стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга оширишда ёшлар фаоллигини ошириш муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидладилар.
Семинар доирасида марказ томонидан тайёрланган «Ўзбекистон – 2030» стратегияси», «Ўзбекистон ислоҳотларининг натижалари рақамларда», «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига мувофиқ амалга оширилиши инфографик таҳлили» каби қатор тўплам ва тарқатма материаллари университет жамоасига топширилди.
«Тараққиёт стратегияси» маркази
Ахборот хизмати