“Тараққиёт стратегияси” марказида “Хориждаги ватандошлар билан алоқаларни ривожлантириш”га бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда тегишли вазирлик ва идоралари, нодавлат ташкилотлар масъул ходимлари билан биргаликда Латвиянинг “BrainGain Latvia” нодавлат нотижорат ташкилоти аъзолари, жумладан бошқарув аъзоси Гиртс Смелтерс ва ташкилот ҳамасосчиси Юрис Баумс иштирок этдилар.
Тадбир иштирокчиларига “Тараққиёт стратегияси” маркази фаолияти, жумладан, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш жараёнларини мониторинг ва таҳлил қилишдаги асосий вазифалар, шунингдек, хориждаги ватандошларни қўллаб-қувватлаш йўналишидаги устувор мақсадлар ҳақида маълумот берилди.
Шу билан бирга, латвиялик экспертлар томонидан Латвиянинг ватандошлар билан алоқаларни чуқурлаштириш ва мустаҳкамлаш борасидаги миллий тажрибаси тақдим этилди.
Хусусан, мамлакат фуқароларининг реэмиграция жараёнлари билан боғлиқ асосий муаммолар, бу борада ҳукумат томонидан амалга оширилаётган институционал чора-тадбирлар ҳамда диаспора билан ҳамкорликни ривожлантиришда фаол иштирок этаётган нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўрни ҳақида маълумот берилди.
Тадбир давомида “BrainGain Latvia” ташкилоти фаолиятига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Ташкилотнинг Латвияга қайтган ёки қайтишни режалаштираётган ватандошлар билан ишлаш бўйича амалга ошираётган лойиҳалари, шунингдек, латвиялик диаспора билан алоқаларни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича амалий тажрибалари иштирокчиларга тақдим этилди.
Давра суҳбати давомида иштирокчилар ватандошлар ва хориждаги диаспора билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш борасидаги тажрибалар билан ўзаро ўртоқлашдилар. Якунда келгусидаги истиқболли ҳамкорлик йўналишлари, жумладан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишиб олдилар.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати