Пойтахтимиздаги Халқаро Нордик университетида “Ўзбекистон–2030” стратегияси: амалга оширилаётган ислоҳотлар таҳлили, муаммолар ва ечимлар” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди.
Анжуманда давлат бошқаруви, иқтисодиёт, экология, ташқи сиёсат, рақамли трансформация, туризм ва жамият ривожи каби устувор соҳалардаги ислоҳотларни илмий жамоатчилик иштирокида таҳлил қилиш, уларнинг амалий натижалари ва истиқболдаги вазифаларни белгилашда эътибор қаратиладиган жиҳатлар муҳокама қилинди.
Конференция давомида турли соҳалар бўйича етакчи экспертлар “Ўзбекистон–2030” стратегиясида белгиланган вазифалар бўйича таҳлилий маърузаларини тақдим этдилар. Жумладан, “Тараққиёт стратегияси” маркази бош мутахассиси Бунёд Тиллаходжаев ўз тақдимоти орқали Стратегиянинг ташқи сиёсат йўналишида қўйилган мақсадлар ва эришилган натижалар бўйича таҳлили билан иштирок этди.
У ўз маърузасида қўшни давлатлар билан яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш, минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш, халқаро майдонда Ўзбекистоннинг нуфузини ошириш бўйича амалга оширилган ислоҳотлар, шунингдек, ташқи иқтисодий алоқаларни кенгайтиришда кузатилаётган ижобий тенденциялар ҳақида батафсил маълумот берди. Шу билан бирга, келгуси босқичда ташқи сиёсий фаолиятни янада фаоллаштириш, глобал чақириқларга мос стратегик ёндашувларни шакллантириш ва халқаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган устувор вазифалар, шунингдек, Ўзбекистоннинг халқаро ташкилотлар доирасида илгари сураётган ташаббуслари ҳамда мамлакатимизнинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилишдаги саъй-ҳаракатлари жараёнларига алоҳида тўхталди.
Шундан сўнг, конференция иштирокчилари томонидан ташқи сиёсат самарадорлиги, минтақавий ҳамкорлик, инвестицион дипломатия ва глобал майдондаги фаол ташқи сиёсат натижалари кенг муҳокама қилинди.
Шунингдек, иқтисодий барқарорлик ва ижтимоий-ҳуқуқий ўзгаришлар, миллий иқтисодиётни модернизация қилиш ва халқаро интеграция, ёшлар сиёсати, маънавият ва маданий мерос, экологик барқарор тараққиёт, рақамли трансформация ва илғор бошқарув тизимлари йўналишларида маърузалар тингланди.
Тадбир якунида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини илмий асосда қўллаб-қувватлаш бўйича келгуси режалар, вазифалар белгилаб олинди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати