Жорий йилнинг 20 – 22 ноябрь кунлари Хитойнинг иқтисодий, илмий ва таълим марказларидан бири ҳисобланган Нанжинг шаҳрида Синьхуа институти томонидан “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасида ҳамкорлик бўйича таҳлил марказларининг халқаро форуми ўтказилди.
Халқаро форумда “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасида ҳамкорлик олиб бораётган мамлакатларнинг нуфузли таҳлил марказлари, сиёсий ва бизнес доира вакиллари, миллий ахборот агентликлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Анжуманда иштирокчилар замонавий глобал мураккаблик, рақобат ва ҳамкорлик шароитида “Бир макон, бир йўл” ташаббусининг стратегик аҳамияти, унинг минтақавий ҳамкорлик, инфратузилма янгиланиши ва рақамли иқтисодиётни ривожлантиришдаги роли юзасидан фикр алмашдилар. Тадбирнинг асосий мақсадларидан бири — турли давлатларнинг таҳлил марказлари ўртасида доимий мулоқот платформасини шакллантириш, илмий-амалий ҳамкорликни кучайтириш ҳамда стратегик ташаббусларни илмий асослар билан бойитишдан иборат бўлди.
Тадбир доирасида транспорт логистикаси, энергетика хавфсизлиги, рақамли трансформация, қўшма инвестиция лойиҳалари, ахборот алмашинуви каби бир қатор устувор йўналишларда халқаро мулоҳаза ва таклифлар тақдим этилди.
Форумнинг “Рақамли Буюк ипак йўли” мавзусидаги сессиясида “Тараққиёт стратегияси” маркази бўлими бошлиғи Фаррух Хакимов мамлакатимизда рақамлаштириш йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маъруза қилиб, “Рақамли Ўзбекистон – 2030” ва “Ўзбекистон – 2030” стратегиялари доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг амалий натижалари ҳақида тақдимот қилди.
Маърузада Ўзбекистоннинг рақамли трансформацияси сўнгги йилларда жадал суръатларда кечаётганлиги, жумладан, интернет қамрови ва тезлигини ошириш, АКТ ва янги технологиялар соҳасида кадрлар тайёрлаш, IT хизматларининг миллий иқтисодиёт ва экспортдаги улушини кўпайтириш, рақамли инфратузилмани ривожлантириш ҳамда рақамли соҳада халқаро ҳамкорликни кенгайтириш бўйича амалий чоралар ўз натижаларини бераётгани таъкидланди.
Тақдимотда қайд этилганидек, БМТнинг “Электрон ҳукуматни ривожлантириш индекси”да 193 давлатлар орасида Ўзбекистон 2020 йилдаги 87 ўриндан 2024 йилда 63-ўринга кўтарилди. Шунингдек, Сунъий интеллектга тайёрлик халқаро индексида Ўзбекистон 17 та поғонага кўтарилди ҳамда Марказий Осиё давлатлари орасида 1-ўринни эгаллади. Электрон ҳукумат – Ягона интерактив давлат хизматлари порталида янги рақамли хизматлар жорий этилиши натижасида, уларнинг умумий сони 775 тага етган бўлса, фойдаланувчилар сони 11.6 млн. нафардан ошган.
Шу билан бирга, хорижий давлатларнинг йирик АКТ компаниялари билан ҳамкорлик кўлами ҳам кенгайиб, жумладан Xитойнинг “Huawei”, “ZTE” ва бошқа компаниялари билан рақамли трансформация ва рақамлаштириш соҳаларида қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Форум якунларига кўра, иштирокчи мамлакатлар ва таҳлил марказлари ўртасида доимий ҳамкорликни йўлга қўйиш, илмий-тадқиқот йўналишларини мувофиқлаштириш, долзарб глобал тенденцияларни биргаликда таҳлил қилиш ва “Бир макон, бир йўл” ташаббусини илмий жиҳатдан асослаш масалалари алоҳида аҳамият касб этди.
Шунингдек, янги технологиялар соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш, “Рақамли Буюк ипак йўли” концепциясини амалга ошириш, инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда таҳлил марказлари ўртасида доимий мулоқотни таъминлаш бўйича қўшма таклифлар илгари сурилди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати