2025 йил 17 декабрь куни Исломобод шаҳрида Ўзбекистоннинг Покистондаги элчихонаси томонидан Минтақавий тадқиқотлар институти (Institute of Regional Studies, IRS) билан ҳамкорликда атоқли сиёсатшунос Қудратилла Рафиқов қаламига мансуб “Янги Ўзбекистон: Шавкат Мирзиёев йўли” китобининг инглиз тилидаги нашри тақдимот маросими ўтказилди.
Тадбирда Покистон Президентининг Матбуот котиби Муртазо Саланги, Покистон вазирлик ва идоралари раҳбарлари, парламент палаталари аъзолари, Исломободдаги ўндан ортиқ хорижий элчилар, дипломатик корпус вакиллари, бизнес ва илмий-академик доиралар, оммавий ахборот воситалари ходимлари, шунингдек, Исломобод ва унга туташ ҳудудларда яшовчи ватандошлар иштирок этди.
Тақдимотда Ўзбекистондан Олий Мажлис Сенати аъзоси, «Ishonch» ва “Ishonch-Доверие” газеталари бош муҳаррири Ҳусан Эрматов ҳамда “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков ва бошқалар қатнашди.
Тадбир аввалида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар мавзуидаги видеороликлар намойиш этилди. Тақдимотни Ўзбекистоннинг Покистон Ислом Республикасидаги элчиси Алишер Тўхтаев очиб берди.
Қайд этилганидек, ушбу китобда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги юртимизда амалга оширилаётган ортга қайтмас ислоҳотлар жараёни, иқтисодиётни либераллаштириш, камбағалликни қисқартириш, ташқи сиёсат, маданий дипломатия ва минтақавий интеграция каби масалалар батафсил ёритилган. “Ўзбекистон раҳбарининг “ислоҳотлар статистика учун эмас, инсон қадри, шаъни ва келажаги учун” экани ҳақидаги тамойилига таянган ҳолда юртимизда “Янги Ўзбекистон” ғоясини ҳаётга татбиқ этиш амалий стратегияга айлангани, рақамли иқтисодиёт, “яшил” энергетика, хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва ёшлар учун янги иш ўринларини яратиш борасидаги ютуқлар чуқур таҳлил этилган.
Покистон Президентининг Матбуот котиби Муртазо Саланги Ўзбекистоннинг ижобий ўзгаришлари ва мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик салоҳияти ҳақида гапирди.
– Ўзбекистон – ажойиб мамлакат. Мамлакатларимизни, халқларимизни ўзаро боғлаб турган ришталар жуда кўп. Ўзбекистон – Покистон ҳамкорлигини янада ривожлантириш учун имкониятларимиз чексиз. Яқинда Ўзбекистонга ташриф буюрдим ва Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида республикада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг натижаларига бевосита гувоҳ бўлдим. Мен Ўзбекистоннинг ўзгариб бораётган қиёфасини таълимда ҳам, соғлиқни сақлашда ҳам, инфратузилма ва бошқарув тизимида ҳам кўрдим, – деди Покистон Президентининг Матбуот котиби.
“Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков ўз чиқишида кейинги йилларда Ўзбекистонда давлат ва жамият муносабатларини тубдан қайта шакллантиришга қаратилган кенг қамровли сиёсий ислоҳотлар амалга оширилганини қайд этди. У “Янги Ўзбекистон: Шавкат Мирзиёев йўли” китобининг айнан шу жараёнларни тизимли таҳлил қилиб, мамлакат тараққиётининг янги модели шаклланаётганини очиб беришдаги аҳамияти ҳақида сўз юритди.
– Ислоҳотларнинг асосий йўналиши инсон қадрини давлат бошқарувининг бош тамойилига айлантиришдир. Конституциявий ва ҳуқуқий янгиланишлар орқали давлатнинг легитимлиги фуқаролар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш билан боғланди. Давлат идоралари фаолиятида “фуқарога хизмат қилиш” тамойили устувор бўлди. Сиёсий ислоҳотлар фуқаролар иштирокини институционал даражага олиб чиқди. Халқ қабулхоналари, виртуал мурожаат платформалари, қонун лойиҳалари бўйича жамоатчилик муҳокамалари ва “Очиқ бюджет” механизмлари орқали аҳоли давлат қарорларини қабул қилиш жараёнида фаол иштирок этмоқда.
Шу билан бирга, фуқаролик жамияти ва очиқ ахборот муҳитининг роли кучайди. Нодавлат ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари ва рақамли платформалар жамоатчилик назоратини кенгайтириб, давлат фаолиятида шаффофликни оширмоқда. Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлашга қаратилган сиёсат ислоҳотларнинг ижтимоий барқарорлигини мустаҳкамламоқда. Шунингдек, ҳисобдорликни кучайтириш мақсадида суд-ҳуқуқ тизими, парламент ва маҳаллий вакиллик органларининг назорат ваколатлари босқичма-босқич кенгайтирилмоқда. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича миллий институтлар фаолияти мустаҳкамланди, – деди Элдор Туляков.
Шунингдек, IRS президенти Жовхар Салим “Янги Ўзбекистон: Шавкат Мирзиёев йўли” китоби Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ва демократик ислоҳотларнинг янги даврига мос бўлганини ва у республика тараққиёт йўлини ўзида таҳлилий акс эттирганини қайд этди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати