“Тараққиёт стратегияси” марказида такомиллашаётган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси лойиҳасининг “Сув ресурсларини тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш” йўналиши бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтди.
ОАВ вакиллари ва журналистлар учун ташкил этилган тадбирда Сув хўжалиги вазирлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Ўрмон ва яшил худудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги масъуллари ҳамда “Тараққиёт стратегияси” маркази ходимлари иштирок этди.
Матбуот анжуманида “Тараққиёт стратегияси” маркази бўлим бошлиғи Бунёд Тиллахўжаев “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг такомиллаштирилиши мамлакатимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлиги, шу ўринда экологик барқарорликни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Стратегия лойиҳаси муҳокамасида кенг жамоатчиликнинг фаол иштироки белгиланаётган вазифаларнинг янада мукаммал ва халқчил бўлиши таъминланишига эътибор қаратди.
“Ўзбекистон – 2030” стратегияси лойиҳасининг айнан учинчи устувор йўналиши, яъни “Сув ресурсларини тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш” йўналишида ҳам мақсадли кўрсаткичлар жорий этилмоқда. Унга кўра, 2030 йилгача Ўзбекистоннинг атроф-мухит ва сув ресурслари масалалари бўйича қандай чора-тадбирлар кўрилиши ва нималарга эришишимиз лозим эканлиги аниқ мақсадли индикаторлар мисолида белгиланмоқда.
Сув хўжалиги вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Суюнов “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида сув ресурсларидан оқилона фойдаланишга қаратилган вазифалар ҳақида сўз юритди. Хусусан, мамлакатимизда суғориладиган экин майдонлари 4,3 млн гектарни ташкил этса, 2025 йил охирига келиб 2,6 млн гектар майдон, яъни суғориладиган ерларнинг 60 фоизи сувни тежайдиган технологиялар билан қамраб олинди. Янгиланаётган Стратегияда 2030 йилгача қишлоқ хўжалиги экин майдонларини сув тежовчи технологиялар билан таъминлаш даражасини 100 фоизга етказиш вазифаси қўйилмоқда. Стратегиянинг янги лойиҳасида мақсадларнинг самарадорлик кўрсаткичлари йиллар кесимида аниқ белгилаб берилмоқда. Молиявий манбалар ва масъул идоралар аниқ кўрсатилмоқда.
Тадбирда сўз олган Ўрмон ва яшил худудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги вакили Ҳожимурод Толипов мамлакатимизни яшиллаштириш ва ўрмон худудларини кенгайтириш масалалари бўйича сўз юритди. Хусусан, ўтган 2020-2025 йилларда 13 207 гектар иҳотазорлар барпо этилган бўлса, келгуси 5 йиллик даврда жами 16 000 гектар иҳотазорлар барпо этилади. Яъни, 2026-2030 йиллар мобайнида жами 29 207 гектар иҳотазорлар барпо этилишини таҳлил қилиб берди.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси вакили Ақлбек Нормирзаев чиқиндиларни қайта ишлаш, атмосфера зарарланишини олдини олиш ва умуман атроф-мухитни яхшилаш ҳамда экологик барқарорликни таъминлашга оид масалалар бўйича маълумот берди.
Матбуот анжумани якунида масъуллар журналистларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб қайтарди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати