“Ўзбекистон – 2030” стартегияси ва Ислоҳотлар ва Давлат дастурлари муҳокамаси марказида
Бугун “Тараққиёт стратегияси” марказида ўтказилган матбуот анжумани такомиллашаётган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси лойиҳаси ҳамда “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш” йилида устувор йўналишлар бўйича ислоҳотлар дастурлари ва “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш бўйича Давлат дастури лойиҳаларининг жамоатчилик муҳокамаси доирасида “Қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш” йўналишига бағишланди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Суди, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги масъуллари, сиёсий партияларнинг фаоллари, экспертлар, журналистлар ҳамда оммавий ахборот вакиллари иштирок этди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков сўзга чиқиб, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг такомиллаштирилиши, унда белгиланган вазифаларнинг янгиланиши мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигида муҳим аҳамиятига тўхталди. Шунингдек, “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш” йилида устувор йўналишлар бўйича ислоҳотлар дастурларининг Давлат бошқаруви ва суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, жамиятда бирдамдликни таъминлаш орқали уни юксалтириш бўйича ислоҳотлар дастури ва “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш бўйича Давлат дастури лойиҳасининг Қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш йўналишида белгиланган вазифалар тўғрисида тўхталиб ўтди.
Қайд этилганидек, такомиллашаётган “Ўзбекистон–2030” стратегияси лойиҳасида қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш ва давлат бошқарувини халқ манфаатларига хизмат қилувчи очиқ ҳамда самарали тизимга айлантириш устувор вазифа сифатида белгиланган. Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини инсон манфаатларига йўналтириш, жиноятчиликни камайтириш, коррупцияга қарши курашиш, адвокатура институтини кучайтириш, рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни суд ва ижро тизимларига жорий этиш орқали адолатли, шаффоф ва самарали бошқарувни таъминлаш мақсад қилинган.
Тадбирда иштирок этган вазирлик ва идоралар вакиллари такомиллашаётган “Ўзбекистон-2030” стратегияси лойиҳасида ҳамда “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш” йилида устувор йўналишлар бўйича ислоҳотлар дастурлари ва “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш бўйича Давлат дастури лойиҳаларида кўрсатилган, ўз йўналишларига тааллуқли вазифалар ҳамда белгиланган кўрсаткичларни таҳлил қилиб берди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари Маликахон Қаландарова такомиллашаётган “Ўзбекистон–2030” стратегияси лойиҳаси ҳамда ислоҳотлар дастури ва Давлат дастури лойиҳаларида белгиланган вазифаларга тўхталиб ўтди.
Таъкидланганидек, Конституция ва қонунлар устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоя қилинишини суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг бош мезонига айлантириш, озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш амалиётини 30 фоиздан 20 фоизга тушириш, судлар ҳамда тергов органлари фаолиятида айрим процессуал ҳаракатларни масофадан туриб амалга ошириш имкониятларини камида 50 фоизга ошириш, судга қадар босқичда низоларни ҳал қилиш самарадорлигини 50 фоизга ошириш, судга қадар ҳал этилиши мумкин бўлган низолар юзасидан судларга келиб тушадиган ишлар сонини 50 фоизга камайтириш каби вазифалар белгиланган.
Ислоҳотлар дастурлари ва Давлат дастури лойиҳаларида судлар фаолиятига халқаро стандартларга мос янги институтларни жорий этиш орқали одил судлов сифатини ошириш, жиноят ишларини кўриб чиқишда “халқ вакиллари ҳайъати” (jury) иштирокини босқичма-босқич жорий этиш, тергов судьялари ваколатларини кенгайтириш, жиноят процессида инсон ҳуқуқларига риоя этилиши устидан суд назоратини кучайтириш, суд ишларини холис, ҳар томонлама ва адолатли кўриб чиқиш амалиётини таъминлаш каби вазифалар ўрин олган бўлиб, бу бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар таҳлил қилиб берилди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Светлана Артикова “Ўзбекистон–2030” стратегияси лойиҳаси ҳамда ислоҳотлар дастурлари ва Давлат дастури лойиҳаларида белгиланган вазифаларни таҳлил қилиб берди.
Хусусан, янгиланаётган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси лойиҳасида судлар ва тергов органлари фаолиятида айрим процессуал ҳаракатларни масофадан туриб амалга ошириш имкониятларини оширишда иштирок этиш, суд ва бошқа органларнинг ҳужжатлари ижросини таъминлаш жараёнига “Сунъий интеллект” технологияларини жорий этиш орқали ижро ишларининг 30 фоизини мажбурлов чораларини қўлламаган ҳолда ижросини таъминлаш каби вазифалар бегиланганини айтиб ўтди.
Шу билан бирга, “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш” йилида Давлат бошқаруви ва суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, жамиятда бирдамдликни таъминлаш орқали уни юксалтириш бўйича ислоҳотлар дастури ва “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш бўйича Давлат дастури лойиҳаларида белгиланган вазифаларга тўхталиб, мажбурий ижро органлари фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ва ижро ҳужжатлари ундирувини инсон омилисиз амалга оширилишини таъминлаш амалиётини йўлга қўйиш, ижро ҳужжатлари келиб тушиши билан қарздорни СМС ва овозли робот орқали дарҳол хабардор қилиш, ихтиёрий ижро муддати ўтгандан сўнг айрим мажбурий ижро чораларини инсон омилисиз тўғридан-тўғри амалга ошириш, ундирилган маблағларни Мажбурий ижро бюроси ҳисоб-варақларидан ундирувчиларнинг ҳисоб-рақамлари ва банк карталарига автоматик равишда ўтказиш, фуқароларга 24/7 режимида овозли робот орқали идентификация қилинган ҳолда қарздорлик ва ижро ҳаракатлари ҳақида маълумот олиш имкониятини яратиш каби вазифалар белгиланганини таъкидлаб ўтди.
Анжуман якунида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати