“Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан Адлия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамкорлигида Тошкент давлат юридик университетида “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш” йилида устувор йўналишлар бўйича ислоҳотлар дастурлари ҳамда “Ўзбекистон–2030” стратегиясини амалга оширишга қаратилган Давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда пойтахтимиздаги олий таълим муассасалари ректорлари, профессор-ўқитувчилар ва тадқиқотчилар иштирок этди.
Тадбир Давлат дастури лойиҳасининг мазмуни ва самарадорлигини кенг жамоатчиликка етказиш, таклиф ва мулоҳазаларини ҳисобга олиш ва маҳалла, иқтисодий ва ижтимоий барқарорликни таъминлашга қаратилган ислоҳотлардан халқимизни хабардор қилиш мақсадида ўтказилди.
Тадбирни Тошкент давлат юридик университети ректори, юридик фанлар доктори, профессор Бахшилло Ходжаев очиб, устувор йўналишлар бўйича ислоҳотлар дастурлари ҳамда Давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасининг аҳамияти, унинг моҳиятини халқимизга етказиш ва таклифларини олиш ҳуқуқий демократик жамият барпо этишда муҳим эканини таъкидлади.
Тадбирда “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков маъруза ва тақдимот билан иштирок этиб, 2026 йилга мўлжалланган ислоҳотлар дастурлари ва Давлат дастурида белгиланган асосий вазифалар ва кўрсаткичларни таҳлил қилиб берди.
– Лойиҳа аввалги йилларда қабул қилинган Давлат дастурларидан фарқли ўлароқ, АҚШ ва Франция тажрибаси асосида мутлақо янги форматда ишлаб чиқилган. Унда икки асосий масалага алоҳида эътибор қаратилган. Биринчиси — Президент Мурожаатномасида белгиланган соҳалар бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари ва аниқ мақсадли кўрсаткичларини белгилаш, шунингдек, бешта устувор йўналиш доирасида иқтисодиёт ва ички талаб билан боғлиқ соҳаларни ўзаро уйғунлаштирган ҳолда Ислоҳотлар дастурларини тасдиқлашдан иборат. Мазкур дастурлар жами 78 та ташаббусни қамраб олиб, уларнинг ижросини ташкил этиш ва назорат қилиш механизмлари ҳамда масъул ижрочилари аниқ белгилаб қўйилган. Иккинчи масала эса “Ўзбекистон — 2030” стратегиясини 2026 йилда амалга оширишга қаратилган Давлат дастурини тасдиқлаш бўлиб, унда амалий чора-тадбирлар режалари, 2026 йил давомида ишлаб чиқилиши режалаштирилган норматив-ҳуқуқий ҳамда стратегик қонунчилик ҳужжатлари рўйхатлари назарда тутилган, – деди Элдор Туляков.
Қайд этилганидек, Фармон лойиҳасида тасдиқланиши кутилаётган ислоҳотлар дастурлари қатор жиҳатлар билан Давлат дастуридан фарқ қилади. Ислоҳотлар дастурларига Давлат Раҳбари томонидан Мурожаатномада илгари сурилган ташаббуслар ҳамда 2026 йилдаги энг катта ва устувор ислоҳотлар киритилмоқда. Давлат дастури доирасида “Ўзбекистон — 2030” стратегиясининг 2026 йил учун белгиланган мақсадли кўрсаткичлари ижроси ташкил этилади. Ҳар бир ташаббусни амалга ошириш механизмлари ва йил якуни бўйича ижро натижалари бўйича КРІ лар белгиланмоқда. Давлат дастури амалий тадбирларини ташкил этиш ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш топшириқлари шаклида баён этилмоқда.
Муҳокама жараёнида ислоҳотлар дастурлари ва Давлат дастури миллий иқтисодиёт, ижтимоий ривожланиш ва маҳалла инфратузилмасини янгилаш учун белгиланаётган қатор устувор вазифалар таҳлил қилиб берилди. Хусусан, ЯИМ 167 млрд долларни ташкил этиши, 1 млн фуқарони иш билан таъминлаш ва 181 минг оилани камбағалликдан чиқариш, жорий йилда 50 млрд долларни хорижий инвестиция сифатида жалб қилиш, 1 500 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари очилиши, 200 мингдан ортиқ ўқувчиларни касбга ўқитиш ва 400 минг нафар ишсиз ва камбағал оила аъзоларига касб-ҳунар, хорижий тил ва тадбиркорлик кўникмаларини бериш, “Маҳаллада саноат ва хизмат” лойиҳаси доирасида 10 мингдан ортиқ ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш лойиҳалари ишга тушириш, камбағалликдан холи маҳаллалар сонини 3,5 мингтага етказиш ва бошқа шу каби кўрсаткичлар таҳлил қилинди.
Шунингдек, Давлат дастури лойиҳасида белгиланаётган олий таълим, фан ва инновациялар соҳасидаги устувор йўналишлар бўйича олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари Сардор Раджабов, касбий таълим тизимини ривожлантириш ва меҳнат бозори эҳтиёжлари бўйича Касбий таълим агентлиги директори Азимжон Ҳусанов, ҳуқуқий ислоҳотлар ва норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш масалалари бўйича Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Шавкат Асадов, оммавий ахборот воситаларининг маҳалла ва давлат ўртасидаги очиқ мулоқот платформаси сифатида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини етказишда фаол иштирок этиши бўйича Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжа ва бошқалар ўз маърузаси билан иштирок этди.
Тадбир сўнггида жамоатчилик муҳокамаси бўйича иштирокчилар ислоҳотлар дастурлари ва Давлат дастури лойиҳасини амалга оширишнинг самарали механизмлари, маҳалла инфратузилмасини такомиллаштириш ва кадрлар тайёрлаш масалалари юзасидан фикр ва таклифларини билдирдилар.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати