“Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков билан Қирғизистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дуйшонкул Чотоновнинг учрашуви бўлиб ўтди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази ўтказилган учрашувда Ўзбекистон–Қирғизистон ҳамкорлигининг ривожланиш динамикаси, минтақавий ўзаро ҳамкорликнинг устувор йўналишлари, шунингдек, икки томонлама шерикликни янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди. Элчи Марказ фаолияти, унинг таҳлилий ва экспертлик ишлари, амалга оширилаётган ҳамда режалаштирилаётган ташаббуслари билан таништирилди.
Томонлар қўшма таҳлилий, экспертлик ва маърифий лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, минтақавий мулоқотни мустаҳкамлаш ва амалий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган қўшма тадбирларни ўтказиш доирасидаги ҳамкорлик йўналишларини кўриб чиқдилар.
Суҳбат чоғида халқаро ҳамжамият иштирокида такомиллашаётган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси лойиҳаси бўйича ўтказилган жамоатчилик муҳокамасининг аҳамияти алоҳида таъкидланиб, ушбу муҳокама давлат органлари, халқаро ташкилотлар ҳамда дипломатик корпус вакиллари ўртасида мазмунли фикр алмашиш учун самарали майдон бўлиб хизмат қилгани қайд этилди.
Учрашув якунида томонлар конструктив мулоқотни давом эттириш ва экспертлик ҳамда институционал даражадаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга келишиб олдилар.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати