Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида “Тараққиёт стратегияси” маркази билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” доирасида ишлаб чиқилаётган ислоҳотлар дастурлари ҳамда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш бўйича Давлат дастури лойиҳасига бағишланган “Фикрлар марафони” ташкил этилди.
Тадбирда “Тараққиёт стратегияси” маркази бош мутахассиси Инобатхон Ҳакимова иштирок этиб, талабаларга халқаро амалиётда стратегия ва давлат дастурларининг аҳамияти, улардаги мақсадли кўрсаткичларнинг аҳамияти ҳақида сўзлаб берди. Шунингдек, “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” доирасида белгиланаётган устувор вазифалар, маҳалла институтини мустаҳкамлаш, аҳоли фаровонлигини ошириш, давлат хизматлари сифатини яхшилаш ва жамоатчилик назоратини кучайтириш масалаларига алоҳида тўхталди.
“Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг асосий мақсад ва вазифалари, унинг мамлакатнинг ўрта муддатли ривожланишидаги ўрни таҳлил қилинди. Тадбир давомида ислоҳотларнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётни жадаллаштириш, давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш ҳамда қонун устуворлигини таъминлашдаги аҳамияти тушунтирилди.
Фикрлар алмашинуви шаклида ўтган тадбирда талабаларнинг таклиф ва ташаббуслари муҳокама қилиниб, уларни амалиётга жорий этиш масалалари кўриб чиқилди. “Фикрлар марафони” ёшлар ўртасида стратегик ҳужжатларни тарғиб қилиш, ҳуқуқий онг ва фаол фуқаролик позициясини шакллантиришга хизмат қилувчи муҳим мулоқот майдони бўлди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати