Адлия вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 16 февралдаги «Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш» йилида устувор йўналишлар бўйича ислоҳотлар дастурлари ҳамда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш бўйича давлат дастури тўғрисида”ги Фармони юзасидан иқтисодий ўқиш бўлиб ўтди.
Тадбирда “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков томонидан вазирлик жамоасига стратегиянинг мазмун-моҳияти, устувор йўналишлари ва белгиланган вазифаларнинг амалий аҳамияти атрофлича тушунтирилди.
Маълум қилинганидек, ислоҳотлар дастурлари Мурожаатномада илгари сурилган ташаббуслар ҳамда 2026 йил учун белгиланган энг устувор вазифаларни қамраб олади. Уларда ҳар бир ташаббусни амалга ошириш механизмлари, йил якуни бўйича аниқ натижалар ва KPI кўрсаткичлари белгилаб берилмоқда. Шунингдек, ҳар бир ислоҳот учун шахсан жавобгар раҳбар ва мувофиқлаштирувчи ташкилот бириктирилади.
Давлат дастури эса “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг 2026 йил учун белгиланган мақсадли кўрсаткичлари ижросини таъминлашга қаратилган бўлиб, амалий чора-тадбирлар режаси ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқишни назарда тутади. Хусусан, дастур билан 337 та банддан иборат амалий чора-тадбирлар режаси тасдиқланди. Шунингдек, 2026 йилда соҳалар кесимида энг муҳим 59 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ва энг муҳим стратегик ислоҳотларни назарда тутувчи 12 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Тадбир давомида маҳалла инфратузилмасини такомиллаштириш, иқтисодиётни технологик ва инновацион ўсиш моделига ўтказиш, янги меҳнат бозори архитектурасини яратиш, экологик мувозанатни таъминлаш ҳамда давлат бошқаруви ва суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш каби устувор йўналишлар юзасидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, жамоатчилик муҳокамалари натижалари, фуқаролар ва хориждаги ватандошлар томонидан билдирилган таклифлар, жумладан, коррупцияга қарши курашни кучайтириш, қайта тикланувчи энергия улушини ошириш, суд жараёнларида халқ вакиллари иштирокини йўлга қўйиш каби ташаббуслар алоҳида қайд этилди.
Иқтисодий ўқиш вазирлик ходимларининг ислоҳотлар мазмун-моҳиятини чуқур англаши, белгиланган вазифалар ижросини сифатли таъминлаш ва давлат бошқаруви тизимида самарадорликни янада оширишга хизмат қилади.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати