2026 йилнинг 26 март куни “Тараққиёт стратегияси” маркази ҳамда Марказнинг Италиядаги ҳамкори “Осиё ва Африка учун Ўртаер денгизи институти” (ISMAA) раҳбарияти ва мутахассислари иштирокида онлайн экспертлик мулоқоти бўлиб ўтди. Мулоқотда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, минтақавий ва глобал аҳамиятга эга долзарб жараёнлар муҳокама қилинди.
Мазкур тадбирда “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, хусусан, янгиланган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ҳамда жорий йилги Давлат дастури доирасида эришилаётган натижалар ҳақида атрофлича маълумот берди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатдаги устувор йўналишлари, айниқса, мамлакат ва минтақада тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга қаратилган ёндашувлар алоҳида таъкидланди.
Мулоқот давомида ISMAA Бош котиби Винченцо Валенти Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолаб, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Италиянинг турли йўналишларда икки томонлама ҳамкорлиги жадал ривожланганлигига алоҳида эътибор қаратди. Винченцо Валенти, шунингдек, “Тараққиёт стратегияси” маркази билан ўрнатилган дўстона муносабатлар, ўзаро ташрифлар алмашинуви ҳамда улар доирасида ташкил этилаётган халқаро конференциялар, давра суҳбатлари ва учрашувларнинг аҳамиятига тўхталиб, мазкур ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини қайд этди. Шу нуқтаи назардан, томонлар бугунги кунда жаҳон миқёсида кузатилаётган геосиёсий ўзгаришлар ва рақобат кучайиб бораётган шароитда Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион ва маданий-гуманитар ҳамкорликни янада чуқурлаштириш зарурлигини таъкидладилар.
ISMAA бошқаруви аъзоси, Италия–Ўзбекистон дўстлик ассоциацияси президенти Магда Педаче ҳам Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар ва эришилаётган натижаларга эътибор қаратиб, икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни, хусусан, фан, маданият ва туризм соҳаларида янада фаоллаштириш, шунингдек, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали мавжуд салоҳиятни тўлиқ рўёбга чиқариш муҳимлигини таъкидлади.
Италиялик ҳамкорлар, шунингдек, Италия ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш учун салоҳият юқори эканини алоҳида қайд этдилар.
Мулоқот якунида Винченцо Валенти томонидан жорий йилнинг май-июнь ойларида янгиланган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида амалга оширилаётган кўп қиррали ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятига бағишланган вебинар ташкил этиш ҳамда халқаро тадбирларни биргаликда ўтказиш ташаббуси илгари сурилди. Шунингдек, томонлар турли соҳаларда қўшма илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш, экспертлик алмашинувини кенгайтириш ҳамда икки томонлама ҳамкорликни янада чуқурлаштириш бўйича ўзаро келишувга эришдилар.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати