Жорий йилнинг 13-15 апрель кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида Лунд университети (Швеция) томонидан “Тараққиёт стратегияси” маркази ҳамда Марказий Осиё давлатлари ва Европанинг 30 дан ортиқ етакчи олий таълим муассасалари, таҳлил марказлари, давлат ва нодавлат ташкилотлари иштирокида амалга оширилаётган қўшма лойиҳа доирасида халқаро семинар ташкил этилди.
Халқаро тадбирда Германия, Буюк Британия, Швеция, Чехия Республикаси, Латвия, Япония ҳамда Марказий Осиё давлатларидан таҳлил марказлари ва академик ҳамжамиятлар вакиллари ва экспертлар иштирок этди.
Семинарнинг асосий мақсади давлат бошқаруви соҳасидаги тадқиқотларнинг методологик ва назарий асосларини муҳокама қилиш учун мутахассислар форумини ташкил этиш ҳамда маъмурий ислоҳотлар ва минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш соҳаларида Марказий Осиё ва Европа мамлакатлари мутахассислари ўртасида тажриба алмашинувини таъминлаш бўлди.
Халқаро тадбирда “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков “Ўзбекистондаги ислоҳотлар жараёнида жамоатчилик иштироки ва таҳлилий марказларнинг ўрни” мавзусида маъруза билан иштирок этди. Маърузада мамлакатимизда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш, давлат бошқарувида очиқлик ва ҳисобдорликни кучайтириш, шунингдек, таҳлилий марказларнинг давлат, жамият ва эксперт ҳамжамияти ўртасидаги муҳим кўприк сифатидаги ўрни ҳақида фикр юритди.
Таъкидланганидек, бугунги кунда Ўзбекистонда ислоҳотлар жараёни тобора кўпроқ далилларга асосланган, жамоатчилик иштирокига таянган ва натижага йўналтирилган ёндашувлар асосида ривожланиб бормоқда. Бу эса жамоатчилик фикрини эшитиш, уни таҳлил қилиш ва амалий қарорларга татбиқ этиш механизмларини янада мустаҳкамлашни талаб этади. Шу жиҳатдан, мазкур жараёнда халқаро мулоқот ва тажриба алмашув платформалари ҳам алоҳида аҳамиятга эга.
Тадбирда давомида Марказ бўлиб бошлиғи Фаррух Хакимов Марказий Осиё мамлакатларида давлат бошқарувини рақамлаштириш, хусусан, электрон ҳукумат ташаббусларини амалга ошириш орқали самарали бошқарув тизимини жорий этиш ҳамда минтақавий ҳамкорликнинг асосий йўналишлари ҳақида маъруза қилиб, “Рақамли Ўзбекистон – 2030” ва “Ўзбекистон – 2030” стратегиялари доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг амалий натижалари ҳақида тақдимот қилди.
Халқаро тадбирда Лунд Университетининг Ҳуқуқ социологияси кафедраси доценти ва “POLCA” лойиҳасининг бош координатори Рустамжон Уринбоев ҳамда лойиҳанинг иштирокчи ташкилотларидан вакиллар, шунингдек, “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков қўшма тадқиқот лойиҳасининг долзарблиги, аҳамияти ва унинг доирасида амалга оширилаётган илмий ишлар, асосланган таклифлар ва ташаббуслар мамлакатларимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга катта ҳисса қўшиши мумкинлигини таъкидлади.
Шу нуқтаи назардан, бундай халқаро семинарлар қўшни давлатлар ва Европанинг етакчи таҳлил марказлари ҳамда академик муассасалари билан тажриба алмашиш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилади.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати