“Тараққиёт стратегияси” маркази делегациясининг Истанбул шаҳрига амалий ташрифи доирасида Марказ ижрочи директори Элдор Туляков Бируни университети ректори, профессор доктор А. Юксел билан учрашув ўтказди.
Мулоқот жараёнида истиқболли ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилиниб, ўзаро манфаатли шерикликнинг янги имкониятлари кўриб чиқилди. Жумладан, академик ва институционал алоқаларни янада мустаҳкамлаш, амалий ҳамкорликнинг аниқ йўналишларини белгилаб олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Айтиш керакки, бугунги глобал ўзгаришлар ва замонавий тараққиёт тенденциялари шароитида олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот ва таҳлилий марказлар ўртасидаги яқин ҳамкорлик тобора долзарб аҳамият касб этмоқда. Бундай ҳамкорлик билим ва тажриба алмашиш, илмий мулоқотни кенгайтириш, илғор ёндашувларни ўрганиш ҳамда узоқ муддатли ва барқарор шериклик муносабатларини шакллантириш учун мустаҳкам замин яратади. Шу маънода, мазкур учрашув келгусида янада тизимли, мақсадли ва истиқболга йўналтирилган муносабатларни шакллантириш йўлида муҳим қадам бўлди.
Ташриф доирасида “Тараққиёт стратегияси” маркази ҳамда Бируни университети ўртасида Ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ўзаро ҳамкорликни институционал жиҳатдан мустаҳкамлашга қаратилган ушбу ҳужжат қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, тажриба алмашишни кенгайтириш ва янги ҳамкорлик имкониятларини рўёбга чиқариш учун мустаҳкам ҳуқуқий ва ташкилий асос бўлиб хизмат қилади.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати