2026 йилнинг 7-8 май кунлари Шимолий Македония пойтахти Скопье шаҳрида “Ўзгаришларга етакчилик: демографик барқарорлик йўлида инсонга йўналтирилган ёндашувлар” мавзусида демографик барқарорлик бўйича II Минтақавий вазирлар конференцияси бўлиб ўтди.
Мазкур юқори даражадаги халқаро анжуман БМТ Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA) ҳамда Шимолий Македония ҳукумати ҳамкорлигида ташкил этилган бўлиб, унда 30 дан ортиқ мамлакатдан давлат ва ҳукумат раҳбарлари, вазирлар, давлат идоралари ва халқаро ташкилотлар вакиллари ҳамда етакчи экспертлар иштирок этди.
Жумладан, Шимолий Македония давлати раҳбарлари – Президент Гордана Силяновска-Давкова, Бош вазир Христиан Мицкоски ҳамда Парламент Раиси Африм Гаши демографик барқарорлик бўйича II Минтақавий вазирлар конференцияси очилиш маросимида нутқ сўзлаб, муҳокамалар жараёнида иштирокчилар, жумладан, Ўзбекистон делегациясига раҳбарлик қилган “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков билан мулоқотда бўлди.
Халқаро анжуманнинг асосий маърузачилари томонидан Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатларидаги демографик ўзгаришларни самарали бошқаришга қаратилган ёндашувларни ишлаб чиқиш, шунингдек, демографик хавф-хатарларга нисбатан инсон ҳуқуқлари ва таҳлилий маълумотларга таянган комплекс сиёсатни шакллантириш масалалари муҳокама қилинди.
Конференция доирасида минтақадаги асосий демографик масалалар, хусусан, туғилиш даражасининг пасайиши, миграция жараёнлари ва аҳолининг қариши, шунингдек, меҳнат бозорлари, ижтимоий ҳимоя тизимлари, давлат хизматлари ҳамда мавжуд инфратузилмага тушаётган юклама кўриб чиқилди. Ўз ўрнида, маърузачилар томонидан Марказий Осиёнинг демографик салоҳияти юқори баҳоланиб, минтақа давлатларида меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 2050 йилга бориб 71 миллион нафарга етиши прогноз қилинаётгани қайд этилди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков Европа Иттифоқи кўмагида ташкил этилган “Демографик тенденциялар ва давлат сиёсати: таҳдидлардан барқарорликка” мавзусидаги вазирлар панель муҳокамасида маъруза қилди. Муҳокамани UNFPAнинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Флоренс Бауэр олиб борди. Панель муҳокамасида, шунингдек, Молдова Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазири Наталиа Плугару, Сербия Оила парвариши ва демография вазири Елена Зарич, Украина Ижтимоий сиёсат, оила ва бирлик вазирлигининг бош директори Серҳии Собчук ҳамда “Ameria” ва “Population Europe” таҳлил марказлари раҳбарлари тақдимотлар қилишди.
Элдор Туляков ўз нутқида Ўзбекистонда демографик барқарорлик масаласи узоқ муддатли миллий тараққиётнинг муҳим йўналишларидан бири сифатида қаралаётганини таъкидлади. Қайд этилганидек, ёш ва жадал ўсиб бораётган аҳолига эга мамлакат демографик салоҳиятни барқарор иқтисодий ўсиш омилига айлантириш мақсадида таълим, касбий кўникмаларни ривожлантириш, соғлиқни сақлаш, бандлик, ижтимоий ҳимоя ҳамда ҳудудларни барқарор ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда.
Шунингдек, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг демографик жараёнларни иқтисодий тараққиёт, инсон капиталини ривожлантириш, урбанизация, миграцияни тартибга солиш ҳамда экологик барқарорлик билан уйғунлаштирувчи муҳим стратегик ҳужжат сифатидаги аҳамиятига алоҳида урғу берилди. Таҳлил ва ишончли маълумотларга асосланган ёндашувларни кенг жорий этиш, хусусан, 2050 йилгача бўлган миллий ва минтақавий демографик прогнозларни ишлаб чиқиш ҳамда сўнгги 30 йилдан зиёд вақт мобайнида илк бор аҳолини рўйхатга олиш жараёнига тайёргарлик кўриш муҳим экани таъкидланди.
Демографик сиёсатни амалга оширишда таълим, бандлик, соғлиқни сақлаш, миграция, гендер тенглик, шаҳарсозлик ва самарали молиялаштириш соҳалари ўртасида мувофиқликни таъминлаш зарурлиги қайд этилди. Таъкидланганидек, демографик барқарорликка эришиш давлат бошқарувининг барча даражаларида самарали мувофиқлаштиришни, ишончли статистик маълумотлар базасини шакллантиришни ҳамда институционал ва бюджет механизмларини “Ўзбекистон – 2030” стратегияси мақсадларига мослаштиришни талаб этади.
Ўзбекистон делегацияси конференциянинг демографик сиёсатни амалга оширишнинг амалий жиҳатларига бағишланган тематик муҳокамаларида ҳам иштирок этди. Тадбирнинг иккинчи кунида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бошқарма бошлиғи Шоҳжаҳон Юсупов Халқаро меҳнат ташкилоти ҳамда Халқаро миграция ташкилоти ҳамкорлигида ўтказилган “Трансформация шароитида аҳолини қўллаб-қувватлаш сиёсати” мавзусидаги панель сессиясида маъруза қилди.
Демографик барқарорлик бўйича II Минтақавий вазирлар конференцияси доирасида “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков бир қатор учрашувлар ўтказиб, халқаро ҳамкорларни мамлакатимиздаги ислоҳотлар жараёни, хусусан, янгиланган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти, аҳамияти, стратегиянинг қабул қилиниши ва унинг амалга оширилишида экспертлар ва фуқаролик жамияти вакилларининг фаол иштироки ҳақида хабардор қилди. Жумладан, Марказ раҳбарининг UNFPA Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Флоренс Бауэр билан учрашуви давомида янгиланган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ҳамда унинг доирасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва белгиланган стратегик мақсадлар UNFPA фаолиятининг асосий мақсад ва вазифалари билан уйғун эканлиги эътироф этилди.
Мазкур халқаро анжуманда Ўзбекистон делегациясининг иштироки демографик кун тартибини стратегик ривожланиш режаларига интеграция қилиш ҳамда миллий ва халқаро уйғунлигида демографик ўзгаришларга самарали жавоб бериш соҳасида халқаро ҳамкорлар билан тажриба алмашиш имконини берди.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг инклюзив ва маълумотларга асосланган демографик сиёсатни амалга ошириш, инсон капиталини мустаҳкамлаш ҳамда барқарор ривожланишни таъминлаш мақсадида UNFPA ва бошқа халқаро ҳамкорлар билан алоқаларни янада кенгайтиришга тайёр эканини тасдиқлади.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати