Торунь шаҳрида бўлиб ўтган XIII Халқаро Осиё конгресси доирасида бизнес форум ва “Ўзбекистон инвесторлари куни” ташкил этилди. Унда “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси қатнашди.
Тадбир мамлакатимизнинг Варшавадаги элчихонаси томонидан Осиё ва Тинч океани жамияти, Польша инвестициялар ва савдо агентлиги ҳамда Николай Коперник университети ҳамкорлигида ташкил этилди.
Форумда Польша Ташқи ишлар, Тараққиёт ва технологиялар, Фан ва олий таълим вазирликлари, Куявия-Померания воеводлиги, Торунь шаҳар мэрияси раҳбарияти ҳамда ишбилармон доиралар вакиллари қатнашди.
Тадбир доирасида “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков томонидан “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг устувор йўналишлари, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва эришилаётган натижалар ҳақида тақдимот ўтказилди.
Шунингдек, Ўзбекистонда хорижий инвесторлар учун яратилган бизнес муҳити, солиқ ва божхона имтиёзлари, эркин иқтисодий зоналар фаолияти, саноат кооперацияси имкониятлари, транспорт-логистика инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда рақамли иқтисодиётни жорий этиш бўйича амалий чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди.
Форум давомида Ўзбекистон ва Польша ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати, янги истиқболли йўналишлар, ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш, ишлаб чиқариш кооперацияси ва экспорт салоҳиятини ошириш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Тадбирда Польшанинг қатор етакчи компаниялари вакиллари ҳам иштирок этиб, Ўзбекистонда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари ва мамлакатимизда яратилган бизнес муҳити ҳақида ижобий фикр билдирди. Хусусан, саноатни модернизация қилиш, қишлоқ хўжалиги техникаси, логистика, фармацевтика ва ишлаб чиқариш соҳаларида ҳамкорлик имкониятлари юқори экани таъкидланди.
Форум доирасида Ўзбекистоннинг инвестиция салоҳияти ҳамда эркин савдо зоналари фаолиятига бағишланган видеороликлар намойиш этилди.
Шунингдек, Польшанинг салоҳиятли компаниялари билан “B2B” ва “G2B” форматларида ташкил этилган учрашувлар давомида ўзаро манфаатли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.
Тадбир иштирокчилари жорий йилнинг 16–19 июнь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган V Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этишга катта қизиқиш билдирдилар.
Тадбир якунида қабул маросими ташкил этилиб, меҳмонларга ўзбек миллий таомлари тақдим этилди. Шу билан бирга, мамлакатимизнинг бой маданий мероси, миллий анъаналари ва туризм салоҳияти намойиш қилинди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати