Варшава ва Торунь шаҳарларида Ўзбекистон делегацияси Польшанинг бир қатор таҳлил марказлари ва жамоат ташкилотлари раҳбарияти билан икки томонлама учрашувлар ўтказди.
Хусусан, Польшадаги Собиеский институти, “Amicus Europae” фонди, Халқаро алоқалар маркази ҳамда “Perspektywy” жамғармаси вакиллари билан музокаралар бўлиб ўтди.
Учрашувлар давомида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти, шунингдек, мамлакатда фаолият юритаётган эркин иқтисодий ҳудудлар ва уларнинг минтақавий аҳамияти ҳақида маълумот берилди.
Жумладан, Собиеский институти бошқарув кенгаши аъзолари Р.Пиффел ва Я.Вжиенчак билан бўлиб ўтган учрашувда икки мамлакат таҳлил марказлари ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш, транспорт ва логистика соҳасидаги долзарб муаммолар бўйича қўшма таҳлилий материаллар тайёрлаш, шунингдек, жорий йил АҚШда ўтказилиши режалаштирилган “Катта 20” (G20) саммити юзасидан фикр алмашилди.
Учрашувда поляк томони бугунги мураккаб геосиёсий шароитда транспорт коридорлари барқарорлигини таъминлаш муҳим вазифалардан бири эканини таъкидлаб, Польша логистика соҳасида Европанинг етакчи мамлакатларидан бири сифатида Ўзбекистон билан ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканини билдирдилар.
“Amicus Europae” фонди директори И.Билл ҳамда “Perspektywy” фонди асосчиси В.Свинский билан ўтказилган учрашувларда жорий йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Польшада қўшма конференция ташкил этиш ва “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг тақдимотини ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.
Томонлар ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаб, тадбирга сиёсий, академик ва эксперт доиралар вакилларини кенг жалб этиш ҳамда уни юқори савияда ўтказиш бўйича ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини билдирдилар. Шунингдек, янгиланган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини Польша экспертлар ҳамжамияти орасида тарғиб қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Халқаро алоқалар маркази президенти М.Бониковска билан бўлиб ўтган учрашувда “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” ҳамкорлигининг ривожланиш тенденцияларини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди. Шу муносабат билан, ушбу йўналишда “Тараққиёт стратегияси” маркази билан қўшма таҳлил ва тадқиқотлар олиб бориш, шунингдек, таҳлилий материаллар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, поляк томони 2027 йилда Швейцарияда мазкур йўналишда алоҳида халқаро конференция ташкил этиш режалаштирилаётганини маълум қилиб, унда Ўзбекистон вакилларининг иштирокини таъминлашдан манфаатдор эканини билдирди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати