• Ўзбек

Uzbekistan2030.uz

"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ПОЛЬШАДАГИ ЭЛЧИХОНАСИДА ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ

Варшава шаҳрида “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков ва Ўзбекистоннинг Польшадаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Амирсаид Агзамходжаев ҳамда элчихона масъул ходимлари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбир давомида “Тараққиёт стратегияси” маркази ва Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболдаги йўналишлари муҳокама қилинди.

Давра суҳбатида Элдор Туляков иштирокчиларга янгиланган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти, асосий мақсад ва вазифалари ҳақида батафсил маълумот берди. Хусусан, стратегиянинг ҳар бир устувор йўналиши, улар доирасида белгиланган вазифалар ҳамда мамлакат тараққиёти учун аҳамияти атрофлича ёритилди.

Тадбир якунида томонлар “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, шунингдек, Польшанинг сиёсий, илмий ва академик доиралари вакилларини кенг жалб этган ҳолда қўшма тадбирлар ва лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олдилар.

“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати