“Тараққиёт стратегияси” маркази ва Шанхай глобал бошқарув ва минтақавий тадқиқотлар академияси томонидан жорий йилнинг 6-7 июнь кунлари Шанхай шаҳрида “Ўзбекистон – Хитой муносабатларининг янги босқичи: умумий қараш ва умумий келажак” мавзусида илк бор “10+10” форматидаги Ўзбекистон ва Хитой етакчи таҳлил марказлари форуми ташкил этилди.
Форумда “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков бошчилигида Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Марказий Осиё халқаро институти, Ташқи сиёсий тадқиқотлар ва халқаро ташаббуслар маркази, Тошкент давлат шарқшунослик университети, Истиқболли халқаро тадқиқотлар институти, Прогрессив ислоҳотлар маркази раҳбариятидан иборат Ўзбекистон делегацияси, шунингдек, Хитой томонидан Шанхай глобал бошқарув ва минтақавий тадқиқотлар академияси, Хитой халқаро тадқиқотлар институти, Хитой Тижорат вазирлиги ҳузуридаги Халқаро савдо ва иқтисодий ҳамкорлик академияси, Шанхай ижтимоий фанлар академиясининг Халқаро муносабатлар институти ҳамда Россия ва Марказий Осиё тадқиқотлари маркази, Пекин университетининг Халқаро ва стратегик тадқиқотлар институти, Фудань университетининг Хитой иқтисодий тадқиқотлар маркази ва Америка тадқиқотлари маркази, Шарқий Хитой педагогика университетининг Сиёсат ва халқаро муносабатлар институти, Шанхай халқаро тадқиқотлар институтининг Россия ва Марказий Осиё тадқиқотлари маркази, KIMEP университетининг Хитой ва Марказий Осиё тадқиқотлари маркази раҳбарлари ва Шанхай хорижий тиллар университети ҳузуридаги бошқа таҳлил марказлари экспертлари, нуфузли Хитой университетларидан академик доира вакиллари ва сиёсатшунос-таҳлилчилари иштирок этди.
Тадбирда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги кенг қамровли стратегик шерикликнинг истиқболлари, миллий стратегик ҳужжатлар — “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва Хитойнинг 2026-2030 йилларга мўлжалланган беш йиллик дастури доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнлари ва белгиланган устувор вазифалар, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик, шунингдек, минтақавий боғлиқлик, хавфсизлик ва барқарорлик масалалари ҳамда 2030–2050 йилларга мўлжалланган узоқ муддатли ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди.
Мазкур юқори даражадаги платформа икки мамлакат таҳлил марказлари ва университетлари ўртасидаги институционал ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ўзаро англашувни чуқурлаштириш ҳамда амалий сиёсий мулоқотни ривожлантириш нуқтаи назаридан муҳим аҳамият касб этди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков форум муҳокамаларида сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатлари изчил ривожланаётганини қайд этди. Унинг таъкидлашича, мазкур ҳамкорлик икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш, шунингдек, минтақавий ва халқаро майдонда кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтириш учун мустаҳкам замин яратмоқда.
Шунингдек, Элдор Туляков иштирокчиларга “Ўзбекистон — 2030” стратегияси доирасида мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, барқарор тараққиёт мақсадлари ҳамда Хитой билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича Ўзбекистоннинг ёндашув ва устувор йўналишлари ҳақида маълумот берди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази раҳбарининг қайд этишича, икки давлат ўртасида экспертлик, илмий-таҳлилий ва гуманитар ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш тобора долзарб аҳамият касб этмоқда. Тадқиқот марказлари, академик муассасалар ва экспертлар ҳамжамиятлари ўртасидаги мулоқотни кенгайтириш барқарор тараққиётни таъминлаш, минтақавий ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш ҳамда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган янги қўшма ташаббусларни ишлаб чиқишга салмоқли ҳисса қўшиши таъкидланди.
Ўз навбатида, Хитой томони вакиллари Ўзбекистон–Хитой муносабатларининг ривожланиш суръатларини юқори баҳолаб, ўзаро ишонч ва асосий ҳамкорлик йўналишлари бўйича амалий ҳамкорликнинг бугунги даражасини алоҳида қайд этдилар. Шунингдек, савдо-иқтисодий, инвестициявий, илмий-таълимий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ҳар икки мамлакатнинг узоқ муддатли манфаатларига мос келиши таъкидланди.
Хитойлик экспертлар Ўзбекистон ва Хитой таҳлилий марказлари ҳамда академик муассасалари ўртасидаги мулоқотни кенгайтиришга тайёр эканликларини билдириб, долзарб минтақавий ва глобал чақириқларга жавоб топиш бўйича ёндашувларни биргаликда ишлаб чиқиш муҳимлигини қайд этдилар.
Айтиш керакки, форум икки томонлама ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан мазмунли фикр алмашиш учун самарали майдон бўлиб хизмат қилди. Иштирокчилар мунтазам экспертлар мулоқотини давом эттириш муҳимлигини таъкидлаб, эришилган келишувлар ва ишлаб чиқилган тавсиялар Ўзбекистон – Хитой муносабатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилишига ишонч билдирдилар.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати